Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Спортчилар ва тренерлар базага киритилади

04.06.2019

Читать на русском языке

«Жисмоний тарбия ва спорт» ягона ахборот тизими яратилмоқда (ВМнинг 3.06.2019 йилдаги 454-сон қарори).

 

У спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳақидаги маълумотлар, таълим ташкилотлари ўқитувчилари ва талабаларининг спорт фанлари бўйича синов имтиҳонларининг тизимлаштирилган натижалари, шунингдек республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

 

Қуйидагилар Ягона тизимнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • спортчилар, тренерлар, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари), шунингдек республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари ҳақидаги маълумотларнинг тизимли мониторингини олиб бориш, бундай маълумотлар билан алмашиш ва уларнинг таҳлил қилинишини таъминлаш;
  • таълим ташкилотлари ўқитувчилари ва талабаларининг спорт фанлари бўйича синов имтиҳонларини топшириш натижаларини таҳлил қилиш;
  • спортчилар, тренерлар ва республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотларини рўйхатга ва фаолиятини ҳисобга олиш;
  • www.sport.uz ягона маълумотлар порталида жойлаштириладиган маълумотларнинг долзарблигини таъминлаш, улар Ўзбекистон Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилишини таъминлаш.

 

2019 йил 1 сентябргача ишга туширилиши режалаштирилган Ягона тизим идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат ва нодавлат мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими, олий таълим ташкилотларида, шунингдек мактабдан ташқари спорт таълими ташкилотларида жорий этилади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маълумотлар киритилиши ва долзарблиги таъминланиши мониторингини амалга оширадиган давлат органи этиб белгиланди. Тизим «Электрон ҳукумат» фойдаланувчиларини идентификация қилиш ахборот тизими, жисмоний ва юридик шахсларнинг, тегишли вазирлик ва идоралар таълим ташкилотларининг маълумотлар базалари билан интеграциялаштирилади.

 

«Uzinfocom» МЧЖнинг Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор сервер майдонида бир ой муддатда www.sport.uz портали иш бошлайди. У спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг бевосита тренер-ўқитувчиларига қонунчиликда белгиланган тартибда устамалар белгилаш ҳуқуқини берадиган спортдаги натижаларини ҳисобга олиш ва улар билан танишиш имкониятини таъминлайди.

 

Вазирликлар, идоралар, таълим ташкилотларининг маълумотларни Ягона тизимга киритишга масъул бўлган мутахассислари учун у билан ишлаш бўйича семинарлар ташкил этилади.

 

Константин Мосин.