Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Конгресс-кўргазма тадбирларини ўтказиш билан «InterForum» ДУК шуғулланади

10.06.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ–4355-сон қарори билан бундай тадбирларни турли даражаларда ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси тасдиқланди.

 

Ушбу вазифаларни ҳал этиш мақсадида «Delta city» халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси» ДУК негизида «InterForum» ДУК ташкил этилади.

 

Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолият, шунингдек маданий-гуманитар, маънавий-маърифий ҳамда бошқа йўналишларда давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда халқаро конгресс-кўргазма тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;
  • белгиланган тартибда тадбирларни ахборот жиҳатдан таъминлаш, ўтказиладиган тадбирларни атрофлича ёритиш мақсадида, шу жумладан хорижий ОАВ билан ҳамкорлик қилиш; 
  • Ўзбекистонда тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича хорижий шериклар ва ишбилармон доиралар билан самарали мулоқотни ташкил этиш;
  • тадбирларни ўтказиш концепцияларида кўрсатилган ташкилий, техник ва логистик талабларни бажариш;
  • республикамиз ва хорижда тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан медиа жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган комплекс тижорат хизматларини кўрсатиш.

 

Корхона:

  • комплекс меҳмонхона хизматларини кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётган «InterHotel» МЧЖ муассиси;
  • «Халқаро ҳамкорлик маркази» ва «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма комплекси» акциядорлик жамиятларининг устав капиталларидаги (жамғармаларидаги) давлат акциялари (улушлари) пакетлари бўйича акциядор;
  • унга берилаётган объектлар қисмида ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

 

«InterForum» ДУК ва унинг таркибий тузилмасига кирувчи ташкилотларга тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишга оид шартномаларни товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар ёки уларнинг расмий дилерлари билан шартномаларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказган ҳолда энг яхши таклифларни танлаш асосида тузишга рухсат этилди.

 

«InterForum» ДУК 2022 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда рўйхати шакллантириладиган материаллар ва бошқа товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона божи тўловларидан озод этилди.

 

Янги ташкилот манзили: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 107 Б-уй.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.