Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

ТВ ва радиодаги реклама кўпайиши мумкин

11.06.2019

Читать на русском языке

 

ҚҲТБТ порталида янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Атамалар

 

Ишлаб чиқувчилар – Монополияга қарши курашиш қўмитаси Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан биргаликда – ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар аппаратини сезиларли даражада кенгайтиришни таклиф этмоқдалар. Дастлаб маъноси очиб берилган атамалар орасида янги тушунчалар бор – «лозим даражада бўлмаган реклама», «ахлоқсиз реклама», «реклама акцияси», «видеоплашка» ва ҳ.к.

 

Тартибга солиш

 

Реклама соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва ўзини ўзи бошқариш чегаралари белгиланган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ва Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг (ваколатли орган) ушбу соҳадаги ваколатлари белгиланган.

 

Реклама берувчилар, ишлаб чиқарувчилар, реклама тарқатувчилар ва бошқа шахслар ўзини ўзи бошқарувчи ташкилотлар – реклама соҳасидаги ННТни ихтиёрий равишда ташкил этишлари мумкин бўлади. Бу уларга давлат ва бошқа ташкилотларда ўз аъзоларининг вакили бўлиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик ва истеъмол маданиятини такомиллаштириш, талабларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш имконини беради.

 

Таҳлил ва экспертиза қилиш

 

Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таҳлил қилиш, тегишли экспертиза тайинлаш ва ўтказиш тартиби белгиланган. Ваколатли орган томонидан режали тартибда, шунингдек ҳукуматнинг алоҳида топшириқлари, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари асосида ёки бевосита идора ходимлари томонидан йўл қўйилган қонунбузарликлар аниқланганда таҳлил ўтказилади. Махсус тадқиқот талаб этилса, экспертиза тайинланади. Давлат органлари, ННТ мутахассислари ва бошқа ташкилотлар вакиллари эксперт бўлиши мумкин. Экспертиза ўтказиш муддати уни ўтказиш тўғрисида ёзма хабарнома берилган пайтдан бошлаб 3 кундан ошмаслиги керак.

 

Тўғридан-тўғри амал қиладиган бу турдаги нормаларнинг мавжудлиги – қонун чиқариш техникасидаги долзарб тренд қонун нормал ишлаши учун зарур қонуности ҳужжатлар сонини қисқартириш имконини беради.

 

Идентификация қилиш

 

Реклама тарқатишга қўйиладиган талаблар қисмидаги айрим жиҳатлар ҳам ўзгаради. Бу, масалан, уни идентификация қилишга тааллуқли. Босма нашрлар ва интернетдаги, шу жумладан ижтимоий тармоқлардаги рекламани ажратиб кўрсатиш («Реклама» белгисини қўйиш) мажбурий бўлади. Реклама кино ёки телекўрсатувларда жойлаштирилса (productplacement), бошида ёки охирида бу ҳақда кўрсатиш зарур бўлади. Ҳомийлар ва ҳамкорлар иштирокидаги материалларда «Дастур ҳомийси» ва «Дастур ҳамкори» сўзлари қайд этилиши шарт. Бундай сўзлар хронометражи телеканалларда кўпи билан 5 сония ва радиоканалларда 20 сония вақт олиши керак.    

 

Реклама воситалари

 

Телевидение ва радиода, шунингдек телеком-тармоқлардан фойдаланган ҳолда реклама тарқатиш тартибига жуда муҳим ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда:

 

  • теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлардаги рекламанинг умумий давомийлигини бир соат ичида эфир вақтининг 10%идан 15%игача, яъни соатига 6 дақиқадан 9 дақиқагача ёки 1,5 баравар ошириш таклиф қилинмоқда. «Реклама паузаларининг» ўзи ҳам кўпайиши мумкин – уларни ҳар 15 дақиқада (ҳозир – 45 дақиқа) кўрсатишга рухсат берилади. Бироқ битта реклама блокининг максимал давомийлиги белгиланади – 4 дақиқадан ортиқ эмас. Бундан ташқари, битта блокда биргина реклама ролигини такрорлаш тақиқланади, бироқ биргина маҳсулотни реклама қилувчи бир неча хил ролик намойиш этишга йўл қўйилади;

 

  • телекоммуникациялар тармоқларида, ш.ж. кўчма радиотелефон алоқаси орқали реклама тарқатиш учун абонент ёки адресатнинг бунга олдиндан розилигини олиш талаб этилади.

 

Чекловлар

 

Айрим турдаги товарларни реклама қилиш хусусиятларига тузатиш киритилади. Мисол учун, сайтда фойдаланувчиларнинг ёши олдиндан идентификацияланадиган бўлса, «20+» ёш чеклови билан айни пайтда тўлиқ тақиқланган алкоголли ичимликлар рекламасига Интернетда рухсат бериш режалаштирилмоқда. Ўзимизда ишлаб чиқарилган вино маҳсулотлари ва пиво намуналарини кўргазма-савдоларда, улар сотиладиган турғун савдо шохобчаларининг ичида бепул тарқатиш, шунингдек хорижий давлатларнинг Ўзбекистонда кўрсатиладиган телеканаллари реклама блокларида намойиш этиш орқали уларни реклама қилиш мумкин бўлади.

 

Қонун лойиҳасига оид ўз фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни муҳокама саҳифасида қолдиришингиз (25 июнгача) ёки бевосита Монополияга қарши курашиш қўмитасига йўллашингиз мумкин: Тошкент ш., Лабзак кўч., 3 (тел: 71 207-47-00), электрон почта: antimon_zpp@umail.uz.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_