Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Бухоро вилоятида 17 минг нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилади

19.06.2019

Читать на русском языке

Бундан ташқари, тасдиқланган чора-тадбирлар дастури (ВМнинг 14.06.2019 йилдаги 495-сон қарори) муҳтожларга вақтинча яшаш учун уй-жой беришни,  маҳкумаларни афв этиш ва бошқаларни назарда тутади.

 

Биринчидан, вилоятдаги 17 000 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади. Бунинг учун:

  • тикув-трикотаж корхоналарига - 902 нафар;
  • пиллачиликка – 6 812 нафар;
  • “устоз-шогирд” тизими асосида ҳунармандчиликка – 2 261 нафар;
  • томорқачиликка – 2 400 нафар
  • бошқа йўналишларга – 4 625 нафар хотин-қизлар жалб қилинади.

 

Вилоят бўйича жами 316 та лойиҳани амалга ошириш ва 22 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш кўзланган.

 

Иккинчидан, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва оилаларга  ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари ва бошқа реабилитация воситалари (жами 246 дона) тақдим этилади. Бунинг учун вилоят туманлари кесимида тақсимлаш манзилли дастури тасдиқланди.

 

Учинчидан, хотин-қизлар тадбиркорлиги соҳасида мазкур мақсадларга 6 500 млн сўм банк кредитлари ажратган ҳолда 168 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётир.  Шу тариқа 1 059 шахснинг ишга жойлаштирилиши таъминланади. Тасдиқланган манзилли дастур ташаббускорларнинг номи кўрсатилган рўйхати, лойиҳаларнинг йўналиши ва қиймати, яратиладиган иш ўринлари сони ва ҳ.к.ни ўз ичига олади.

 

Тўртинчидан, Бухоро вилоятининг 7 та туманидаги рўйхат бўйича баъзи бинолар оғир ижтимоий вазиятдаги уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аёллар учун ижтимоий турар жойларга қайта ихтисослаштирилади. Бинолар реконструкция қилинган ҳолда аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондига айлантирилади. Ижтимоий турар жойлар вақтинча яшаш учун текин асосда ажратилади. Вақтинча яшаш учун талабгорлар вилоят ҳокимлиги ишлаб чиқадиган тартиб асосида саралаб олиш йўли билан танланади. Бухоро вилоятида мазкур тажрибани ўрганган ҳолда 2020-2021 йилларда эксперимент республиканинг бошқа ҳудудларида давом эттирилади.

 

Бешинчидан, Бухоро вилоятидаги ЖИЭБда жазо ўтаётган, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган хотин-қизларни кафиллик асосида авф этиш бўйича таклифлар киритадилар. Ташаббус босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.

 

Олтинчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича алоҳида бошқарма вилоятлар ва пойтахт ички ишлар бошқармаларида унинг бўлимлари билан ташкил этилади. Унда хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор ва психолог штатлари жорий этилади.

 

Еттинчидан, бир ой муддатда нотинч оилалар ва жиноятчиликка мойиллиги бўлган хотин-кизлар билан ишлашда, улар ўртасида салбий ҳолатларнинг келиб чиқиши сабабларини бартараф этиш бўйича идоралараро ҳамкорликни таъминловчи электрон дастурни ишлаб чиқиб, жорий қиладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.