Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Бўш турган хорижий валютадан қандай фойда олиш мумкин

26.06.2019

Читать на русском языке

Банклар хорижий валютадаги вақтинча бўш маблағларни фойда олиб сақлаш имконини берувчи омонатларнинг анча кенг спектрини таклиф этмоқда. Кўпроқ наф олиш учун уларни қаерда жойлаштирган маъқул?

 

Бугунги кунда мамлакатимиздаги 29 та банкдан 25 тасида хорижий валютадаги омонатларни очиш мумкин. Аксарият таклифлар АҚШ долларидаги операцияларга мўлжалланган. Еттита банк еврони, иккитаси Англия фунт стерлингини жойлаштиришни таклиф этмоқда. 

 

Аксарият банкларда фоиз ставкаси ва шартлари турлича бўлган бир нечта омонатлар бор. Уларнинг ҳар бири ҳақида янада батафсил ахборотни уларнинг расмий сайтларидан топиш мумкин. Анъанага кўра банклар ва валюта тури кесимида фоиз ставкалари энг юқори бўлган омонатларни жадвалда акс эттирдик.

 

Нақд долларингиз бўлса, уларни йиллик 6–7% билан осонгина жойлаштиришингиз мумкин. Энг юқори фоиз ставкасини «Turkiston» ХАТБ таклиф этмоқда. Тўғри, у омонат очилгандан бошлаб фақат дастлабки 13 ой давомида йиллик 8% тўлашга тайёр, қолган муддатда (12 ой) эса йиллик 1% ҳисобидан фоиз оласиз. 

 

Яқиндагина фақат миллий валютадаги операциялар учун онлайн-омонатлар очилар эди. Бугунги кунда хорижий валютада бўш пул маблағлари бўлганлар учун ҳам тегишли хизматларни таклиф этувчи банклар бор. Уларнинг сони мунтазам ортиб бормоқда. Банк мобил иловаларида янгиликларни кузатиб боринг.

 

Ҳозирча банкингиз хорижий валютадаги онлайн-омонатларни таклиф этувчилар сирасига кирмаса, бундай таклифни бера оладиган исталган банкда валютадаги пластик картани очиб, унинг мобил иловасини ўрнатган ҳолда ушбу имкониятдан фойдаланишингиз мумкин.

 

Т/р

Банк

Ўзи келиб очадиган омонат

Онлайн-омонат

омонат ставкаси (йиллик %да) / валютаси

шартлари

омонат ставкаси (йиллик %да) / валютаси

шартлари

1

«Agrobank» АТБ

6 / $ да

«Capital», 18 ойлик, мин. сумма – $100. Маблағлар нақд пулда қабул қилинади, сақлаш муддати тугаганда омонат қайта расмийлаштирилади. Фоизларни ойда бир марта нақд пулда ёки пластик карта орқали олиш мумкин

 

6 / $ да

«Capital», 18 ойлик, мин. сумма – $100. Сақлаш муддати тугаганда омонатни қайта расмийлаштирган ҳолда, шунингдек VISA пластик картасидан омонатга маблағлар қабул қилинади. Фоизлар автоматик равишда пластик картага ўтказилади

2

«AsiaAllianceBank» АТБ

6,5 / $ да

«Наврўз», 18 ойлик. Фоизлар ҳар ойда ёки омонат муддати тугагач $ да тўланади. Омонат муддатидан аввал ёпилганда фоизлар: 6 ойгача – тўланмайди, 6 ойдан 18 ойгача – 4%

7 / $ да

«Наврўз-онлайн», 18 ойлик. Фоизлар ҳар ойда ёки омонат муддати тугагач $ да тўланади. Омонат муддатидан аввал ёпилганда ҳисобланган фоизлар: 6 ойгача – тўланмайди, 6 ойдан 18 ойгача – 4,5%

3

АТ «Aloqabank»

5 / $ да

«Paritet», 36 ойлик, мин. сумма – $100. Омонат очилган пайтдан бошлаб биринчи йил давомида омонатни қўшимча бадаллар билан тўлдириш мумкин. Фоизлар мижознинг VISA халқаро картасига ҳар ой тўланади. Омонат маблағларини қисман сарфлашга йўл қўйилмайди. VISA халқаро картасини очиш бепул. Муддатидан аввал омонат талаб қилинганда фоизлар муддатга қараб сақланади:

  • 1 ойдан 3 ойгача – 2%;
  • 4 ойдан 6 ойгача – 3%;
  • 7 ойдан 12 ойгача – 4%;
  • 13 ойдан 36 ойгача – 5%

4

«AsakaBank» АТБ

5 / $ да

 

 

 

 

 

 

 4 / € да

 

 

 

«Инвестиция», 25 ойлик. Омонатни сақлашнинг мин. муддати – 1 ой, кўрсатилган сақлаш муддатидан сўнг фоизлар амалда омонат сақланган давр учун ҳисобланади ва тўланади. «Асака» банкининг бошқа турдаги амалдаги омонат счётларидан қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади. Бадалнинг макс. суммаси чекланмаган. Омонатни қисман сарфлашга, қўшимча бадаллар киритишга йўл қўйилмайди.

«Барқарор», 12 ойлик. Фоизлар ҳар чоракда ёки омонат муддати тугагач тўланади. Макс. сумма чекланмаган. Омонатни қисман сарфлашга, қўшимча бадаллар киритишга йўл қўйилмайди

4 / $ да

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Mobile-usd», 3 ойлик. Фоизлар ҳар ойда омонатчининг талаб қилиб олингунча счётига ўтказилади. Мин. сумма –$100. Қўшимча бадаллар киритишга йўл қўйилмайди

 

 

 

5

«Ziraat bank Uzbekistan» (собиқ «UTBANK» АЖ)

7 / $ да

24 ойлик, мин. сумма – $500. Дастлабки 6 ойда қўшимча тўлдириш назарда тутилган. Фоизлар ҳар ойда бутун муддат давомида тўланади. Омонат муддатидан аввал олинганда фоизлар жорий омонат ставкасининг 50%и миқдорида тўланади

6

«InFinbank» АТБ

6,5 / $ да

«Аниқ ҳисоб-китоб», 13 ойлик, мин. омонат – $1 000; дастлабки 6 ой давомида қўшимча бадаллар қабул қилинади. Фоизлар ҳар ойда тўланади. Муддатидан аввал ёпилганда фоизлар тўланмайди ва илгари тўланган фоизлар асосий омонат суммасидан тўлиқ ҳажмда ушлаб қолинади

 

6 / $ да

«Онлайн фойда», 25 ойлик, мин. сумма – $5 000. Қисман ҳисобдан чиқариш тақиқланган, қўшимча бадал киритилиши ва муддатидан аввал ёпилиши мумкин. Муддатидан аввал ёпилганда сўнгги тўлиқсиз ярим йиллик учун фоизлар тўланмайди, тўланган фоизлар асосий омонат суммасидан ушлаб қолинади. Фоизлар электрон ҳамёнга тўланади

7

«Ipak Yo’li bank» АТИБ

3 / $ да

3 турдаги омонат:

1) «Обод турмуш-5», 3 ойлик;

2) «Баҳор Тикланиш-8», 6 ойлик;

3) «Баҳор Тикланиш-9», 12 ойлик.

Ҳаммаси – нақд шаклда

3 / $ да

«Ҳамиша Тайёр», 25 ойлик. Муддатидан аввал, 12 ойгача олинганда – фоизлар қайтарилади, 12 ойдан сўнг – омонатчида қолади. У омонат суммасининг 80%и миқдорида имтиёзли кредит олиш имконини беради

8

«Ipotekabank» АТИБ

3–4 / $ да

«Капитал люкс», 12 ойлик. Фоизлар ҳар ойда, хорижий валютада тўланади. Депозит фоиз ставкалари қуйидагича ҳисобланади:

  • 6 ойгача 3%дан;
  • 12 ойгача 3,5%дан;
  • 12 ойдан ортиқ муддатга 4%дан

9

«Kapitalbank» АТБ

5,5 / $ ва € да

«Янада қулай», 25 ойлик, мин. сумма – $ / €500. Фоиз ставкаси – 1 ойдан 12 ойгача – йиллик 5,5%; 13 ойдан 25 ойгача – йиллик 5%. Фоизларни тўлаш – ҳар ойда омонат валютасида, дастлабки 6 ой давомида омонатни тўлдириш назарда тутилган. Бунда мин. тўлдириш суммаси – $ / €200. Омонатнинг бир қисмини олиш назарда тутилмаган. Омонат муддатидан аввал талаб қилинса:

  • 1 ой давомида фоизлар тўланмайди;
  • 2 ёки 3 ой давомида фоизлар йиллик 3%дан қайта ҳисобланади;
  • 4–6 ой давомида йиллик 4%дан қайта ҳисобланади;
  • 7–12 ой давомида йиллик 5,5%дан қайта ҳисобланади;
  • 13-ойдан муддат тугагунча бўлган даврда фоизлар тўлиқ ҳажмда тўланади

10

«KDB Bank Uzbekistan» АЖ

Фоизлар ҳисобланмайди / $, €, Ј да

«Талаб қилиб олингунча», омонат муддати, миқдори чекланмаган, мижоз ўз омонатини тўлдириши мумкин

 

Фоизлар ҳисобланмайди / $, €, Ј да

«Талаб қилиб олингунча», омонат муддати, миқдори чекланмаган, мижоз ўз омонатини тўлдириши мумкин

11

«Qishloqqurilishbank» АТБ

4 / $, €, Ј да

«Капитал», 13 ойдан 25 ойгача бўлган муддатга. Омонатга маблағлар фақат нақд пулда қабул қилинади. Фоизлар ҳар ой охирида хорижий валютада ёки омонат фоизлари ҳисобланган кундаги МБнинг амалдаги курси бўйича миллий валютада нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўланади

12

«O'zmilliybank» (NBU)

5 / $ да

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 2 / € да

 

«Мустақиллик 27», 27 ойлик. Фоизлар ҳар ойда, талаб қилиб олинмаган фоизларни капиталлаштирмай, уларни мижознинг талаб қилиб олингунча счётига ёки VISA пластик картасига ўтказган ҳолда тўланади. Қўшимча бадаллар қабул қилинади. Омонат шартномаси муддатидан аввал бекор қилинганда ҳисобланган ва тўланган фоизлар қайта ҳисобланиб, қуйидаги тартибда счётдаги қолдиқдан ҳисобдан чиқарилади:

  • 6 ой – 3%;
  • 7–12 ой – 3,5%;
  • 13–18 ой – 4%;
  • 19–24 ой – 4,5%;
  • 25–27 ой – 5%.

Омонатни қабул қилиш муддати чекланмаган.

«Евро», депозитни сақлаш муддати – 3 ой. Фоизлар ҳар ойда, талаб қилиб олинмаган фоизларни капиталлаштирмай тўланади. Қўшимча бадаллар қабул қилинади

 

5 / $ да

«Мустақиллик 27», 27 ойлик. Фоизлар ҳар ойда, талаб қилиб олинмаган фоизларни капиталлаштирмай, уларни мижознинг талаб қилиб олингунча счётига ёки VISA пластик картасига ўтказган ҳолда тўланади. Қўшимча бадаллар қабул қилинади. Омонат шартномаси муддатидан аввал бекор қилинганда омонатни сақлаш муддати давомида ҳисобланган ва тўланган фоизлар қайта ҳисобланиб, қуйидаги тартибда счётдаги қолдиқдан ҳисобдан чиқарилади:

  • 6 ой – 3%;
  • 7–12 ой – 3,5%;
  • 13–18 ой – 4%;
  • 19–24 ой – 4,5%;
  • 25–27 ой – 5%.

Омонатни қабул қилиш муддати чекланмаган

13

«Orient Finans Bank» ХАТБ

7 / $ да

«OFB Ultra», 1 100 кунлик, мин. сумма – $500

14

«Poytaxt Bank»

4 / $ да

«Пойтахт 25», 25 ойлик, фоизлар ҳар ойда тўланади

15

«Ravnaq-bank» ХАТБ

7  / $ да

 2 / € да

«Универсал 1», 36 ойлик, мин. сумма – $500.
«Баҳор», 18 ойлик, мин. сумма – €500

16

«Trastbank» ХАТБ

6 / $ да

«Элита», 25 ойлик, мин. – $ 500. Омонат нақд шаклда тўланади. Фоизлар омонатчининг хоҳишига кўра ҳар ойда ёки муддат тугагач капиталлаштирилмай тўланади

 

17

«Turkiston» ХАТБ

8 (1) / $ да

«Туркистон-LUX», 25 ойлик, мин. сумма – $1 000. Нақд шаклдаги омонат 25 ойлик, фоизлар ҳар ойда дастлабки 13 ой давомида йиллик 8%, кейинги 12 ойда йиллик 1% миқдорида тўланади

18

«Turonbank» АТБ

7 / $ да

«Turon Profit», 3 йиллик, $100 дан ортиқ суммага тўлдириш имкони бор, капиталлаштирилмайди. Фоизлар ҳар ойда ёки омонат муддати тугагач $ да тўланади. Омонат муддатидан аввал ёпилганда тўлиқ 13 ой ва ундан ортиқ муддат учун фоизлар сақланади ва мижозга тўланади

19

«UzAgroExportBank»

3 / $ да

«Имконият», 13 ойлик. Фоизлар ҳар ойда, талаб қилиб олинмаган фоизларни капиталлаштирмай, уларни мижознинг талаб қилиб олингунча депозитига ёхуд пластик картасига ўтказган ҳолда тўланади

20

«Sanoatqurilishbank» АТБ

6 / $ да

«Premium», 13 ойлик, мин. – $100. Омонат нақд шаклда қўйилади. Фоизлар ҳар ойда, тўлов кунидаги МБ курси бўйича миллий валютада тўланади. Омонатни тўлдириш назарда тутилмаган

21

«Universalbank» ХАТБ

7 / $ да

2 та омонат:

1. «Favorit-24», 24 ойлик, мин. – $500. 5 ой давомида қўшимча бадал киритиш назарда тутилган. Қўшимча бадалнинг мин. суммаси – $500. Фоизлар ҳар ойда нақд шаклда тўланади ёки мижознинг ҳисоб-китоб счётига ўтказилади. Капиталлаштириш назарда тутилмаган. Омонат муддатидан аввал қисман ёки тўлиқ чақириб олинганда фоизлар омонат ҳақиқатда турган муддат учун йиллик 3% ҳисобидан тўланади. 

2. «Special», 18 ойлик, мин. сумма – $1 000. Фоизлар ҳар ойда мижознинг талаб қилиб олингунча ҳисоб-китоб счётига пул ўтказиш йўли билан ёки нақд шаклда тўланади. Капиталлаштириш назарда тутилмаган. Омонат муддатидан аввал қисман ёки тўлиқ чақириб олинганда фоизлар омонат ҳақиқатда турган муддат учун йиллик 3% ҳисобидан тўланади

22

АТ «Xalq Banki»

6 / $ да

Омонат 36 ойлик, фоизлар ҳар ойда тўланади

23

«Hamkorbank» АТБ

6 / $ да

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 2 / € да

 

 

«Status», 18 ойлик, мин. сумма – $300. Қўшимча бадал киритиш ёки омонатнинг бир қисмини сарфлаш назарда тутилмаган. Фоизлар муддатидан аввал талаб қилинганда қуйидаги тартибда ҳисобланади:

  • 3 ойдан аввал – фоизлар ҳисобланмайди;
  • қуйидаги муддат давомида:
  • 3–6 ой – йиллик 3%;
  • 7–9 ой – 4%;
  • 10–14 ой – 5%;
  • 15–18 ой – 6%.

Фоизлар – ҳар ойда. Омонат муддати тугагач, маблағлар қолдиғига йиллик 0,1% миқдорида фоизлар ҳисобланади.

«Step oddiy», 6 ойлик, қўшимча бадал киритиш назарда тутилган, омонат маблағларини қисман сарфлашга рухсат этилмайди.

Омонат муддатидан аввал ёпилганда муддат сўнгида фоизлар ҳисобланмайди. Омонат муддати тугагач, маблағлар қолдиғига йиллик 0,1% миқдорида фоиз ҳисобланади

6 / $ да

«Sarmoya-6», 13 ойлик, мин. сумма – $500. Қўшимча бадал киритиш ёки омонатнинг бир қисмини сарфлаш назарда тутилмаган. Фоизлар ҳар ойда мижознинг мобил счётига ўтказилади. Омонат шартномада назарда тутилган муддатдан аввал ёпилганда омонат бўйича фоизлар йиллик 0,1% ҳисобидан ҳисобланади

 

24

«Madadinvestbank»

5 / $ да

«Gold Profit», 12 ойлик, фоизлар ҳар ойда тўланади

25

«Mikrokreditbank» АТБ

3 / $ да

«Эксклюзив», 3 ва 6 ойлик, мин. сумма – $500. Фоизлар омонат муддати тугагач $ да тўланади

26

«Hi-TechBank» ХАТБ

5 / $ да

«Фаол тадбиркор», 18 ойлик, фоизлар ҳар ойда тўланади

 

Жадвал банкларнинг расмий сайтлари ва мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматлари ахбороти асосида, 12.06.2019 йилдаги ҳолатга кўра тузилган. Омонатларнинг шартлари ўзгариши мумкин, шу сабабли омонат очаётган пайтда улар билан яқиндан танишиб чиқинг. Банкларнинг расмий сайтлари ва офисларида тегишли ахборот мавжуд.

 

Олег Гаевой.