Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Матбуот котибларига давлат органлари раҳбари маслаҳатчиси мақоми берилди

28.06.2019

Читать на русском языке

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу Президентнинг 27.06.2019 йилдаги ЎзАда эълон қилинган қарорида назарда тутилган.

 

Белгиланишича, давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида ахборот хизмати назарда тутилиши шарт. Идоравий ва ҳудудий бўлинмалари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш тегишли идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланиши мумкин. Ахборот фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан амалга оширилади.

 

Агентликнинг давлат органларининг ахборот хизматларини мувофиқлаштириш бўлими Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси сифатида қайта ташкил этилаётир.

 

Ахборот хизмати мажбуриятларини фақат ушбу бўлинмалар ходимлари бажаради. Давлат ташкилотлари раҳбарларига ахборот хизмати ходимларига қўшимча мажбуриятлар  юклаш  тақиқланди, худди шу каби уларнинг вазифаларини бошқа бўлинмаларга юклаш тақиқланади.

 

Қуйидагилар ахборот хизматларининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти ҳақида ОАВ, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
  • ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Агентлик билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • ОАВ билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, НҲҲлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;
  • мунтазам равишда ОАВда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;
  • ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, ОАВ ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий ОАВ орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятига ахборот бериб бориш;
  • давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;
  • НҲҲларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда расмий веб-сайтларда жойлаштириш;
  • давлат ташкилотларининг фаолиятига алоқадор матнли, фото-аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

 

Журналистика соҳасида олий маълумотга эга бўлган шахслар ахборот хизматларида ишлашда устувор ҳуқуққа эгадирлар. Ахборот хизматлари раҳбарлари энди давлат органи ёки ташкилотининг ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Ахборот  хизматлари раҳбарлари тегишлича Агентлик ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосасини ҳисобга олган ҳолда лавозимга тайинланади, шунингдек ҳар 3 йилда Агентликда аттестациядан ўтади.

 

Давлат органлари раҳбарлари ахборот хизматлари ходимларига, бошқа тўловлардан қатъи назар, Давлат бюджети ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50%идан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўлашга ҳақлидир.

 

Матбуот котиблари алоқа воситалари, жумладан, ҳукумат алоқаси, шунингдек, кенг полосали Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади. Ахборот хизматлари ходимлари тажриба орттириш ва хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек, уларни ахборот жиҳатдан таъминлаш учун сафар қилувчи делегациялар таркибига киритилади.

 

Хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тарғибот қилиш ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш мақсадида Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили 20 млрд сўм ажратилади.

 

Олег Гаевой.