Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Солиқ тўловчиларни солиқ даврлари турлича бўлган тоифаларга бўлмоқчилар

01.07.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) молиявий ва техник ёрдамини жалб этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинди (24.06.2019 йилдаги Ф–5480-сон Фармойишга қаранг).

 

БААга 2019 йил март ойида амалга оширилган олий даражадаги ташриф якунларига кўра давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, давлат органлари фаолиятига инновацияларни жорий этиш, таълим ҳамда кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш, туризм ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик тўғрисида келишувларга эришилди.

 

Эришилган келишувлар бажарилиши учун 18 та соҳага оид ишчи гуруҳлар ташкил этилди, улар Амирликлар томони вакиллари билан доимий музокаралар олиб борадилар. Ишчи гуруҳлар раҳбарлари вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар мутахассислари, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни ишга жалб қилиш ҳуқуқига эга.

 

Ишлар тасдиқланган «йўл харита»ларига мувофиқ олиб борилади. Хусусан, 2030 йилгача Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясининг жорий версиясини тўлдириш, Ҳукумат акселераторини ташкил этиш, давлат органлари самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, давлат хизматлари соҳасини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва ҳ.к. режалаштирилмоқда.

 

Алоҳида йўналиш – «солиқ маъмуриятчилиги», унинг доирасида 2019–2021 йилларда қуйидагиларни амалга ошириш мўлжалланмоқда:

 

  • солиқ соҳасидаги интерактив сервислар ва функцияларнинг кенгайтирилган рўйхатини ўз ичига олган янгиланган веб-сайт яратиш;
  • солиқ тўловчиларни турли тоифаларга бўлиш ва уларнинг ҳар бири учун турли солиқ даврларини жорий этиш масаласини ишлаб чиқиш;
  • ўта йирик бизнес билан ўзаро муносабатларни ўрнатиш учун ихтисослаштирилган сервис яратиш;
  • электрон солиқ инвойсларини тақдим этиш имкониятини кенгайтириш ва мавжуд ечимни тўлиқ жорий этиш;
  • таваккалчиликларни таҳлил қилиш тартиб-таомилини автоматлаштириш;
  • хорижий сайёҳлар учун ҚҚС қопланишини жорий этиш.

 

Ишчи гуруҳлар фаолияти, кўзда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул ҳисобланади, улар ҳар ойда унга ҳисобот берадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.