Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ҳисоб палатаси аниқланган ҳуқуқбузарликларга қандай муносабат билдиради

02.07.2019

Читать на русском языке

 

1.07.2019 йилдаги “Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги ЎРҚ-546-сон Қонун эълон қилинди.

 

Ҳисоб палатаси 2002 йилда Давлат бюджетининг ижроси, давлат активлари ва пассивларининг ҳолати ҳамда ҳаракати, олтин-валюта захиралари  ва ташқи қарзини бошқариш ва тасарруф этиш мониторинги устидан назорат қилиш учун ташкил этилган.

 

2017 йилда ушбу органнинг мазкур пайтда долзарб бўлган  вазифалари ва тузилмаси белгиланган. Ўша пайтда янгиланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида низом қабул қилинган, бироқ алоҳида мақоми сабабли унинг фаолияти қонун билан тартибга солиниши керак. Тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, 2018 йил июнь ойида муҳокамага тақдим этдилар (шарҳга қаранг).

 

Эълон қилинган ҳужжатда Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари, фаолияти принциплари, функциялари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги жиҳатлари (талаблар ва қарорлар бажарилишининг мажбурийлиги), ваколатлари ва бошқа ташкилий жиҳатлар ўз аксини топган.

 

Ҳисоб палатаси дастлабки ҳамда якуний назорат тарзида тафтиш, текшириш (шу жумладан бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилишларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибида текшириш) ва ўрганиш шаклида назоратни амалга оширади. Натижалар бўйича қуйидаги муносабат билдириш ҳужжатлари қабул қилинади:

 

Ҳужжат

Кўрсатма

Тақдимнома

Таҳлилий маълумот

Хулоса

Моҳияти ва мазмуни

Назорат объектларининг ёки юқори ташкилотнинг раҳбарларига аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортиш учун юборилади






Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига - бюджет даромадларининг прогнози бажарилмаганлиги ва солиқ қарздорлиги камаймаганлиги учун ҳудудий молия органларининг, давлат солиқ ва божхона хизмати органларининг раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида киритилади

Ўтказилган ўрганиш ёки таҳлил тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар, аниқланган муаммолар, мавжуд тўсиқлар ва камчиликларнинг қисқача тавсифи, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар - Президентнинг топшириқлари ва Олий Мажлис палаталарининг сўровлари бўйича ўтказилган назорат натижалари юзасидан, шунингдек назорат объектининг муайян соҳасини ва фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан тайёрланади

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари параметрлари шакллантирилишини таҳлил қилиш натижалари, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш ҳамда баҳолаш натижалари, сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда бу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат натижалари юзасидан, шунингдек бошқа ҳолларда тайёрланади

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга - Президентнинг қарорлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилмаганлиги, унинг қарорлари ва топшириқларини, шунингдек олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларнинг ҳамда стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ижроси тўғрисидаги ахборот “ijro.gov.uz” ахборот тизими орқали тўлиқ, ҳаққоний тарзда ва ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун уларнинг ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида киритилади

Ижро муддати

Агар ҳужжатда бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса - у киритилган кундан эътиборан 30 кун ичида.  Ушбу муддат Ҳисоб палатаси раиси томонидан бир марта узайтирилиши мумкин

Киритилган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай

 

Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини моддий ва ижтимоий жиҳатдан таъминлаш, шу жумладан уй-жой, иш билан таъминлаш ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатлари, шунингдек дахлсизлиги кафолатлари чоралари назарда тутилган. Хусусан:

  • уларга нисбатан жиноят иши фақат Бош прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин;
  • маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи Ҳисоб палатасининг раиси томонидан ҳал этилади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 1.01.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.