Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Баҳолаш фаолияти яна лицензияланади

05.07.2019

Читать на русском языке

 

Лицензиялар чекланмаган амал қилиш муддати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади (1.07.2019 йилдаги ПҚ-4381-сон қарор).

 

Илгари давлатимиз раҳбари баҳолаш фаолиятини лицензиялашни бекор қилиш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди (1.06.2018 йилдаги ПҚ-3764-сон қарорга қаранг).  Бироқ, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатидан уни чиқариб ташлашга улгурмадилар, шу боис уни такроран киритиш талаб этилмайди.

 

Илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати 2019 йил 1 июлда тугаши режалаштирилган эди. Бироқ, 1.06.2018 йилдаги ПҚ-3764-сон қарорга киритилган  тузатишлар натижасида улар амал қилишда давом этади, уларни қайта расмийлаштириш талаб этилмайди. Энди баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлганлар амалдаги Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга амал қилишлари мумкин.  Лекин, ҳужжат устав капиталининг минимал миқдорига талабларнинг бекор қилиниши қисмида ва ҳ.к.да 1.06.2018 йилдаги ПҚ-3764-сон қарорга мувофиқ келтирилиши керак. Эҳтимол, янги таҳрирда тасдиқланади.

 

Баҳоловчиларни тоифалашни жорий этиш эса 2019 йил 1 августга кўчирилди.  Бу ерда ваколатли орган ўзгарди: тоифаларни Давлат активларини бошқариш агентлиги беради. Илгари бу ваколат Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига берилган эди. 2019 йил 10 июлга қадар Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.

 

Тоифалаш натижалари агентлик, Ўзбекистон Баҳолаш ташкилотлари ассоциацияси ва Баҳоловчилар жамиятининг сайтларида эълон қилинади. Келгуси йилдан бошлаб баҳолаш ташкилотларининг рейтингини тузиб, эълон қилишни бошлайдилар. Унинг асосида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар мониторинги, штатда билимдон баҳоловчиларнинг мавжудлиги, бозорда эгаллаган ўрни ҳамда бошқа мезонлар ётади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.