Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

ҚҚСни ҳисобга олиш ва қайтариш механизми қайта кўриб чиқилади

08.07.2019

Читать на русском языке

Президент раислигида 5 июль куни биринчи ярим йилликда Давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва энергия ресурсларига тарифларнинг ўзгариши масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

 

2018 йил 29 июнда “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида” Президент фармони қабул қилинган эди. Унинг амалда татбиқ этилиши натижасида жорий йилнинг биринчи ярмида Давлат бюджетига 39 трлн 118 млрд сўм ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўп маблағ тушди. Прогноз 8% ортиғи билан бажарилгани ҳисобига, маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида қўшимча 2,8 трлн сўм маблағ қолдирилди. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий тўловлар ставкаси кескин камайтирилгани натижасида 570 мингдан зиёд яширин иш ўринлари легаллаштирилди. 

 

Лекин жойларда янги солиқ ислоҳотларини тизимли жорий этиш, солиқ тушумларини кўпайтириш ва ундириш борасида айрим камчиликлар ҳам учраб  турибди.  Давлатимиз раҳбари бу каби ҳолатлар оқибатида миллиардлаб маблағларни бюджетга тушириш имконияти йўқотилганини таъкидлаб, тегишли вазирлик ва ҳудудлар раҳбарларига камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини қатъий назорат қилиш бўйича топшириқлар берди.  

 

ДСҚга йил охиригача солиқ тўламаслик хавфини баҳолаш имкониятига эга электрон дастур яратиш вазифаси қўйилди.

 

Президентнинг 27.06.2019 йилдаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган чора-тадбирлар солиқ ислоҳотларининг ўта муҳим иккинчи босқичидир. Шу пайтгача қўлланилган ҚҚС бўйича имтиёзлар 2019 йил 1 октябрдан бошлаб бекор қилинади. Бундан асосий мақсад – ички бозорда барча тадбиркорлар учун бир хил шароит яратиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш.  

 

Шунингдек, Президент тадбиркорлардан солиқ мажбуриятини тўлиқ бажаришни талаб қилиш билан бирга, уларнинг манфаатларини ҳимоялаш ҳам кераклигини қайд этди. Масалан, ҳозирда тадбиркорлар хома шёни ҚҚСни тўлаган ҳолда сотиб олади. Ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, сотганидан кейингина хом ашё нархидаги ушбу солиқни камайтиради. Бунгача тадбиркор ўз айланма маблағларидан вақтинча фойдалана олмаяпти.  Шу боис мутасаддиларга ҚҚСни бир йўла ҳисобга олиш ва уни солиқ тўловчига қайтариш механизмини жорий этиш бўйича топшириқ берди.

 

Видеоселекторда яна бир муҳим масала – энергия ресурслари тарифларини оптималлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 

 

Охирги икки йилда аҳоли, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Ушбу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш мақсадида тегишли тармоқларни модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этилмоқда.

 

Шу боис, аҳоли учун тарифларни инфляция даражасига яқин миқдорда ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, тариф ислоҳотлари халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақини ҳам ошириш режалаштирилган.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_