Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Ўзбекнефтгаз» АЖда - қайта ташкил этиш

11.07.2019

Читать на русском языке

 

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг бошқарув тизими ва ташкилий тузилмасида кенг кўламли ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳақда Президентнинг 9 июлдаги қарорида баён этилган, у ЎзАда жойлаштирилган.

  

Компаниянинг бошқарув тизимидаги ортиқча оралиқ бўғинлар қисқартирилаётир. Буни унга “Ўзбурғунефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖларни илгариги вазифалари ва функцияларини сақлаган ҳолда тегишли бўлинмалар сифатида қўшиш йўли билан амалга ошириш кўзланмоқда.

 

Шунингдек, нефть-газ қазиб чиқариш ва газни қайта ишлаш ташкилотлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг таркибий бўлинмалари этиб қайта ташкил қилинади. Бу ишлаб чиқариш бўлинмалари устидан тўғридан-тўғри бошқарув ўрнатиш мақсадида амалга оширилди. Яна бир қатор корхоналар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга қўшилади.

 

“Ўзтрансгаз” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидан чиқарилади, устав капиталидаги улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига  берилади. “Ўзтрансгаз” АЖнинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари негизида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ташкил қилинади. Агентлик унинг акциядори ҳисобланади.

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналар соҳага оид бўлмаган активлардан халос бўлади. Масалан, бозорлар, савдо ва чорвачилик комплекслари устав капиталидаги улушлари ҳокимликларга берилади. Нефть-газ соҳасига хусусий субъектларнинг келиши кутилмоқда:

  • “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ тасарруфидаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 1 381 та автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тадбиркорлик субъектларига аукцион савдолари орқали сотилади. Олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини таъминлашнинг муқобил тизими жорий қилинади;
  • газ таъминоти бўйича вилоят, туманлараро (шаҳар) филиалларига ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ таъминоти объектлари босқичма-босқич хусусий операторлар бошқарувига берилади. Уларга газ тақсимлаш тармоқлари ва тегишли ускуналарни эксплуатация қилиш ва истеъмолчиларга табиий газни сотиш ва Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудда табиий газ учун тўловларни йиғиш бўйича вазифалари берилади;
  • “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг сервис ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар устав капиталидаги улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади,  улар 2020 йил 1 апрелга қадар сотувга чиқарилади. Улар оммавий сотувга чиқарилган кундан бошлаб 3 ой ичида сотилмаган тақдирда, кузатув кенгаши тўловларни 3 йилдан 5 йилгача муддатда бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиши мумкин.

 

Шунингдек, ҳужжатда ҳисоблагичлар ва тарифлар масалалари тилга олинган. 2022 йилга қадар табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини барча турдаги истеъмолчилар учун тўлиқ жорий этиш режалаштирилаётир. 2019 йил 1 ноябрга қадар эса қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш ва сотиш бўйича асослантирилган эксплуатацион, операцион ва инвестициявий харажатлар тўлиқ қопланишини назарда тутган ҳолда, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ тарифларини белгилаш услубини ишлаб чиқишлари лозим.

 

Олег Заманов.