Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Маданият ва санъат соҳасидаги бизнес қандай молиялаштирилади

12.07.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 9.07.2019 йилдаги 570-сон қарори билан ДХШ шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларига Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 1.08.2018 йилдаги ПҚ-3892-сон қарори ижроси юзасидан қабул қилинган, унда ДХШ асосида маданият ва санъат муассасаларини барпо этишни режалаштираётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир комплекс чора-тадбирлар тасдиқланган. Улар учун, бошқалар қатори, қуйидагилар назарда тутилган:

  • Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш;
  • давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) ижара ҳақининг “ноль” ставкасида мақсадли фойдаланиш учун бериш (жами бутун республика бўйича 57 та объект).

 

Субсидиялар олиш шартлари ва уларнинг миқдори

 

Уларга ДХШ шартларида театрлар, цирклар, ҳайвонот боғлари, маданият саройлари, концерт заллари, маданият марказлари ташкил этадиган тадбиркорлар-юридик шахслар талабгор бўлиши мумкин. Субсидиялар харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун йиллик даромадлар ва харажатлар ҳажмидан келиб чиқиб, маданият муассасасини қуриш ва жиҳозлаш ҳамда уни фойдаланишга топшириш ишлари тўлиқ якунлангач ажратилади.

 

Субсидия олиш учун ариза бериш ва қуйидагиларни илова қилиш зарур:

  • ариза берувчининг - юридик шахснинг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома;
  • тижорат банкидаги ҳисобрақамлар реквизитлари;
  • Маданият вазирлиги билан ДХШ тўғрисида имзоланган шартнома нусхаси;
  • ташкил этилаётган маданият муассасаси тўғрисида маълумотлар: рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, кадастр ҳужжати, қуввати, тегишли йилда амалга оширилиши режалаштирилган маданий хизматлар кўрсатиш рўйхати ва даромадлар прогнози, фаолияти бошланган сана тўғрисидаги маълумотнома, жойлашган бино ва ер майдонлари ҳажми, барча харажатлар, ш.ж., коммунал хизматлар бўйича кутилаётган харажатлар миқдорлари, ҳисоб-китоблар ва маълумотлар;
  • муассасани қуриш ва жиҳозлаш ҳамда уни фойдаланишга топшириш бўйича барча ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

 

Субсидиялар муассаса томонидан жорий йилда қилинган харажатларга нисбатан қуйидаги миқдорда ажратилади:

 

Маданият муассасаси тури

Минтақа ва қопланадиган харажатлар миқдори

 Тошкент шаҳри

 Нукус ва вилоятлар марказлари

Бошқа ҳудудлар

Театрлар ва цирклар

30%

40%

50%

Ҳайвонот боғлари

40%

50%

Маданият саройлари,
концерт заллари

40%

50%

60%

I  типдаги маданият марказлари *

30%

40%

50%

II ва III типдаги маданият марказлари*

40%

50%

60%

*Изоҳ. Маданият маркази типи хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига боғлиқ (батафсилбу ерда).

 

Бюджет субсидиялари юқорида кўрсатилган миқдорда ажратилади, бироқ ўз фойдаси билан қопланмаган харажатлар прогнозининг бир қисмидан ортиқ эмас.

 

Эътибор беринг! Харажатлар суммасини ҳисоблашда “Асосий воситалар бўйича харажатлар” (декорациялар, мебель ва реквизитлар, бутафория, театр костюмлари, пойабзаллар, париклар ва бошкалар) ҳисобга олинмайди.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.