Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Олимпия захиралари марказлари бир йил кейин очилади

15.07.2019

Читать на русском языке

 

Улар ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳузурида 2020/2021 ўқув йилида ташкил этилади, аввалбошдан уларни 2019/2020 ўқув йилида ташкил этиш режалаштирилган эди (ВМнинг 12.07.2019 йилдаги 583-сон қарорига қаранг).

 

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг 6-синфига қабул қилишни ҳам 2020/2021 ўқув йилидан бошлайдилар. Республика олий спорт маҳорати мактабларида ўқув йили 1 январдан бошланади (қолган спорт мактабларида, илгаригидек, 2 сентябрдан бошланади).

 

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари (600 киши) ва Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида (750 киши) ўқувчилар сони бўйича амалдаги норматив 2019/2020 ўқув йилда ҳам сақланиб қолади. Кейинчалик РИОЗМга 700 та ўқувчи қабул қиладилар. Тойлоқ ИОЗМ умумий контингенти – 600 киши.

 

Ўқувчиларни ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш, уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш, шунингдек овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови тўлашнинг умумий тартиби  спортнинг олимпия ва миллий турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб- интернатларига татбиқ этилган. Бунда улар 5-синфдан қабул қилинади, кам таъминланганлар эса ўқувчилар умумий сонининг 15%и доирасида ота-оналар тўловини тўлашдан озод этилади.

 

Энди олимпия захиралари спорт мактаблари директори лавозимига номзодлар Миллий олимпия қўмитаси билан келишилмайди, бироқ унинг вакиллари сайлаш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказишда иштирок этади. Шунингдек, МОҚ олимпия захиралари марказларига нисбатан ташкилий-тасарруф этиш ваколатларидан маҳрум бўлди.

 

Олимпия захиралари мактаб-интернати бинолари, иншоотлари ва жиҳозларини жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича техник ходимлар штат бирликларини киритиш нормативлари ва ўқувчилар учун суткалик озиқ-овқат нормасига (буғдой майсалари кукуни маҳсулоти қўшилди) бироз тузатиш киритилди.

 

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари битирувчиларига тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказишни соддалаштирдилар. Таълим муассасаларини тамомлагандан кейин уч йил мобайнида улар аттестациянинг I (базавий назарий билимларни баҳолаш) ва II (спортнинг оммалаштирилаётган турига оид назарий ва амалий билимлари бўйича синовдан ўтиш) босқичидан ўтган деб ҳисобланадилар. Бошқа ОТМларининг жисмоний тарбия-спорт факультетларини тамомлаганлар учун шарт ўзгармади, улар фақат аттестациянинг I босқичидан озод этиладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах