Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Айирбошлаш шохобчасида нақд валютани харид қилиш мумкин

20.08.2019

Читать на русском языке

Марказий банк ички валюта бозоридаги жорий ҳолат ва алмашув курси динамикаси юзасидан тушунтириш беради.


Регуляторнинг 9 августдаги хабарида ички валюта бозорида юз бераётган ўзгаришларнинг сабаблари баён қилинган эди.

 

Сўнгги кунларда ички банклараро валюта бозори савдоларида алмашув курси ўзгарувчанлигининг ортиши кузатилмоқда. Хусусан, 2019 йил 20 августдаги биржа савдоларида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 9384 сўмни ташкил қилди.

 

Валюта курси ҳолатидаги ушбу ўзгаришлар валюта бозорида мавжуд талаб ва таклифнинг ўзаро нисбатини инобатга олган ҳолда курснинг кескин тебранишлари олдини олиш мақсадида ўрнатилган жорий алмашув курси тебраниш коридорининг бекор қилинишига сабаб бўлди.

 

Аввал хабар қилинганидек, сўнгги ойларда айирбошлаш курси динамикаси қуйидаги омиллар таъсирида шаклланди.

 

Биринчидан, жаҳон иқтисодиётидаги хатарларнинг ортиши ва ташқи савдо муносабатларида ўзаро келишмовчиликларнинг кескинлашуви АҚШ, Хитой, Евроҳудуд ва бошқа мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишига олиб келди. Бунда, кўплаб мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлган давлатлар молия бозорларида мазкур ўзгаришлар миллий валюта курси ўзгарувчанлиги ва қадрсизланишининг кучайишига сабаб бўлмоқда. Ушбу мамлакатлардаги миллий валюталарнинг қадрсизланиш даражаси инфляция даражасидан юқорироқ бўлиб, бу ўз навбатида, сўм қадрининг реал маънода ошишига олиб келмоқда.

 

Иккинчидан, юқоридаги омиллар иқтисодиётдаги инвестицион ва кредитлаш фаоллигининг ошиши билан бир қаторда экспорт “нархининг кўтарилиши” ва импорт жозибадорлигининг ошиши кўринишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозорларда нарх рақобатбардошлигининг пасайишига сабаб бўлмоқда.

 

Натижада, сўнгги йилларда ички валюта бозорида талабнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Жаҳон иқтисодиётининг жорий ривожланиш тенденцияси шароитида Марказий банк валюта курси шаклланишига ташқи омиллар таъсирининг кучайиш эҳтимоли мавжудлигини инобатга олади.

 

Шу билан бирга, Марказий банк ички валюта бозоридаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ҳамда ташқи омиллар таъсирини камайтириш ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар мувозанатини таъминлаш мақсадида бозор механизмларидан фойдаланади. Хусусан, Молия вазирлиги билан биргаликда экспансион кредитлаш ва фискал сиёсатини чеклаш орқали инфляция ва валюта курсига қўшимча босимни пасайтириш бўйича чоралар кўриб борилади.

 

! Валюта бозорини янада эркинлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида 2019 йилнинг 20 августидан бошлаб тижорат банклари томонидан нақд хорижий валютани сотиш йўлга қўйилади.