Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

“Хавфсиз шаҳар”: пойтахтда жорий этишни 2020 йил охирига келиб якунлайдилар

21.08.2019

Читать на русском языке

 

Келаси йилнинг иккинчи ярмида видеокузатув камералари, экодатчиклар ва “ақлли” светофорлар ўрнатилади. Тизим 2020 йилнинг IV чорагида фойдаланишга топширилади (ВМнинг 19.08.2019 йилдаги 688-сон қарори).

 

Лойиҳа доирасида Вазиятларни бошқариш ягона маркази, Маълумотларни қайта ишлаш маркази ва ФВВ, ИИО, тез тиббий ёрдам хизмати ва газ тизими авария хизматларининг шошилинч тезкор хизматларини ўз ичига олган 112 рақами остидаги Ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати фаолият кўрсатади.

 

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари “Хавфсиз шаҳар” тизими билан мажбурий интеграцияланади.  Ишлатилаётган техника ва ускуналарни ўлчаш ва сертификатлаш учун махсус лаборатория, лойиҳага жалб қилинган ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун - ўқув маркази очилади.

 

Узоқ муддат давомида фойдаланишни таъминлайдиган йўл чизиқлари туширилади, йўл белгилари, ёритиш ускуналари ва ахборот кўрсаткичлари ўрнатилади. Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш, автомобиль турар жойлари ва тўхташ жойларини тартибга солиш, шунингдек, экологик назорат тизимлари жорий этилади.

 

Тизим ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар тўлашдан тушган тушум тенг миқдорда Ўзбекистон томони ва бош пудратчи – Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси (МЧЖ, устав фонди - $2 млн, давлат улуши – 58%, инвесторлар улуши – 42%) ўртасида тақсимланади. Инвестиция харажатлари тўлиқ қопланганидан сўнг бош пудратчи ҳисоб рақамига тушаётган жарималар суммаси Давлат бюджетига йўналтирилади.

 

“Хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш юзасидан жавобгарлик Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Марказга юклатилди. Ушбу муассасага лойиҳани амалга ошириш ишлари якунлангач  давлат мулкига ўтказиладиган тизимни оператив бошқарув ҳуқуқи берилади.

 

Натижалар бўйича тизимни мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич жорий этиш масаласи ҳал этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.