Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса – тадбиркор танловига кўра

07.09.2019

Читать на русском языке

 

Савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаларида аҳоли билан нақд пулда ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган маълумотлар алмашинуви платформаси – виртуал кассалар онлайн-НКМ қаторида жорий этилади.

 

Фискал маълумотлар оператори  - ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” ДУК онлайн режимида қабул қилинган фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш, криптографик ҳимоя қилиш ва сақлаш ишларини бажаради.

 

Нақд пул тушумига эга тадбиркорлик субъектлари тасдиқланган графикка асосан (шарҳ эълон қилинган пайтда эълон қилинмаган, таҳр.) босқичма-босқич онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтказилади. Бунда 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили ушбу график татбиқ этилмайдиган олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхати тасдиқланади.

 

 

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтишда нималарни билиш муҳим

 

Биринчидан, тадбиркорлик субъектлари учун имтиёз ва преференциялар:

 

  • амалдаги фискал хотирага эга бўлган НКМларини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш зарур эмас;
  • кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш мумкин;
  • онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар солиқ органларида рўйхатга қўйган ҳолда ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ЯСТ ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш мумкин;
  • виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) ДСҚ томонидан бепул берилади.

 

Сотувчининг уй хўжалиги шароитида, ш.ж., деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, сотишдан, шунингдек, ҳайвонларни тирик ёки уларни сўйиб сотишдан оладиган даромадлари эса реализация қилинган маҳсулот жисмоний шахс ёки унинг оила аъзоларига ажратилган томорқа ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмасдан ЖШДСдан озод қилинади.

 

Иккинчидан, қўшимча мажбурият ва жавобгарлик:

  • тақдим қилинган чекда товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, ҚҚС тўловчиси бўлганда солиқ ставкаси ва суммаси, шунингдек, QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди;
  • маълумотларни операторга реал вақт режимида етказиб беришнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда чеклар оффлайн режимида берилиши мумкин. Бунда маълумотлар операторга 24 соат мобайнида узатилиши шарт;
  • тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт;
  • тасдиқланган графикда кўрсатилган муддатлар тугагандан кейин онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланмасдан товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, улар орқали чек тақдим этмаслик ёки фискал белгига эга бўлмаган чекларни тақдим қилиш ККМни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик деб баҳоланади ҳамда жавобгарлик чоралари қўлланилади (СКнинг 119-моддаси; МЖТКнинг 164-моддаси; ЖКнинг 189-моддаси).

 

Учинчидан, истеъмолчилар томонидан қизиқиш рағбатлантирилади. Масалан, жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар (пул, балл ва бошқа бирликлар) шаклидаги маблағлар (cashback) ЖШДС базаси сифатида қаралмайди.

 

Жорий йилнинг 1 октябридан эса эксперимент – пойтахтдаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган чеклардаги QR-код ёки фискал белгилар асосида ютуқли ўйинлар бошланади. Ташкил этиш учун 1 млрд сўм миқдорида бюджет маблағлари ажратилади. 1 октябрга қадар ўтказиш бўйича тартиб ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Кейинчалик мазкур тажриба бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.

 

Техник масалалар яқин вақтда ҳал қилинади

 

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар негизида онлайн-НКМ, маълумотларни онлайн режимда солиқ органларига узатиш функциясига эга бўлган махсус қурилмалар ишлаб чиқариш тавсия этилди. Онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун барча ҳудудларда техник хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

 

ДСҚга 2019 йил 1 октябрга қадар:

  • тадбиркорлик субъектлари томонидан сотилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) бўйича маълумотларни солиқ органларига онлайн режимида узатишни таъминловчи виртуал касса ҳамда фискал модул учун махсус дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
  • харидорлар томонидан чеклардаги QR-код ёки фискал белгиларни мобиль илова ёки ДСҚнинг расмий сайти орқали рўйхатга олиш тизимини жорий қилиш;
  • Ўзбекистонда қўлланилиши рухсат этилган онлайн-НКМ, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талабларни, уларнинг ягона реестрини ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш марказларининг Давлат реестрини юритишни, шунингдек, солиқ органларида рўйхатга қўйиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

2 ой муддатда онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали чек тақдим этмаслик ёки QR-кодга (ёхуд фискал белгиларга) эга бўлмаган чекларни тақдим қилиш ҳаракатлари юзасидан “масофадан текширув” тизими ҳамда жавобгарликка тортиш тартиби ишлаб чиқилади.

 

Олег Заманов.