Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ҳамма хизматни бир хилда – бир йил ўтайди

10.09.2019

Читать на русском языке

 

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (5.09.2019 йилдаги ЎРҚ-564-сон Қонунга қаранг).

 

Муддатли ҳарбий хизмат учун ягона муддат – календарь ҳисобида 12 ой белгиланди. Илгари, эслатиб ўтамиз, олий маълумотли оддий аскарлар ва сержантлар, шунингдек офицерлар хизматни камроқ муддат – 9 ой ўтаганлар.

 

Бундан ташқари, қуйидагилар учун янги даврлар белгиланди:

  • фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш – умумтаълим мактабидаги ёки ўрта-махсус таълим муассасасидаги охирги ўқиш йилининг апрель-майида (илгари – 16 ёшга тўлган йилининг апрель-июнида);
  • фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши – март-апрелда (илгари - февраль-мартда);
  • ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинган таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар – июль-августда.

 

Ҳарбий хизматга биринчи марта чақирилган ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар қасамёди Ватанга қасамёд деб номланди. Унинг матни ҳам ўзгартирилди:

Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман, давлатим тимсоли бўлмиш муқаддас байроқни ўпиб, буюк аждодларимнинг пок руҳлари олдида, ватаним олдидаги бурчимни ҳалол бажаришга бел боғлаб, виждоним, ор-номус ва шаънимни ўртага қўйиб:

Ўзбекистон Республикасига, халқимга ва Президентимга бир умр содиқ бўлишга,

Ватанимнинг мустақиллигини, унинг сарҳадларини, она халқимнинг тинчлиги ва осойишталигини, миллий манфаатларини сўнгги нафасимгача ҳимоя қилишга,

Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ҳар қандай тажовуз ва ғаразли ҳаракатларга қарши аёвсиз курашишга,

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунлари ва умумҳарбий низомларга қатъий амал қилишга, давлат ва ҳарбий сирларни сақлашга,

Қуруқликда, сувда, ҳавода — ҳар қандай шароитда ҳам ўз бурчимни виждонан бажаришга,

Ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам эл-юртимнинг юксак ишончини оқлашга тантанали равишда қасамёд қиламан!

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах