Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Эски майда пулларни 2020 йил 1 мартга қадар янгисига алмаштириш мумкин

19.09.2019

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги “25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматдаги тангалар ва банкнотларни муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами 3183, 18.09.2019 йил).

 

2020 йил 1 мартдан бошлаб:

  • 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик, 1, 5, 10, 25 сўмлик қийматидаги тангалар;
  • 1, 3, 5, 10, 25 сўмлик эски намунадаги банкнотлар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.

 

Ушбу танга ва банкнотлар ҳеч қандай монелик, чекловларсиз, тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирилмаган ҳолда:

  • 2020 йил 1 мартга қадар ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан;
  • 2020 йил 1 мартдан 2021 йил 1 январга қадар эса фақат ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан алмаштириб берилади.

 

Бунда ҳисоб-китоблар мижозлар ва аҳолининг талабига асосан:

  • банк пластик картаси ҳисобварақларига кирим қилиниш орқали (тўлиқ қийматда);
  • муомаладаги танга ва банкнотларга айирбошлаб бериш орқали;
  • мижозларнинг тегишли ҳисобварақларига, фуқароларнинг аризасига асосан омонатга кирим қилиш орқали;
  • коммунал ва бошқа бир марталик тўловлар учун қабул қилиш орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2019 йилдан кучга кирди.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах