Уларни лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш учун маблағлар “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани” томонидан ҳомийлик маблағлари сифатида ажратилади (3.10.2019 йилдаги 839-сон ВМҚга қаранг).
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида имконияти чекланган болалар учун реабилитация марказлари бўлган ҳар бири 150 ўринли 2 та кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини, Бухоро вилоятида эса - 250 ўринли 1 та умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотини қурадилар. Қурилишни 2021 йилнинг 1 июлига қадар якунлашни режалаштирмоқдалар.
Лойиҳада иштирок этадиган буюртмачи, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларига имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилди. Ҳомийлик кўринишидаги филантропия фаолияти шаклида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик доирасида шартнома тузиладиган санадан бошлаб:
- юридик шахслар амалга оширадиган харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда ҳисобдан чиқарилади;
- бепул бериладиган товарларга (ишлар, хизматларга) ҚҚС солинмайди ва ЯСТ тўланмайди;
- товарлар таннархидан паст баҳода сотилганда, уларга сотиладиган ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС солинади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.10.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.