Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Хорижий инвесторларга яшаш гувоҳномаси бериш тартиби белгиланди

16.10.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сон қарори билан қонуности ҳужжатларига тегишли қўшимчалар киритилди.

 

1 мартдан бошлаб, эслатиб ўтамиз, товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун 3 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритган хорижий инвесторларга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 10 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

 

Ўзбекистонда доимий яшаш учун рухсатнома олиш учун улар туман (шаҳар) даражасидаги ички ишлар органлари миграция бўлинмаларига мурожаат қилишлари ва киритилган инвестициялар тўғрисида маълумотнома билан ариза-анкета тақдим этишлари лозим. Маълумотномани Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (агар гап акциялар хусусида бўлса) ёки Давлат хизматлари маркази (агар улушлар ёки хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар хусусида бўлса) томонидан берилади.

 

Миграция бўлимлари ҳақиқатда инвестициялар киритилганлиги тўғрисидаги маълумотни текширади. Шундан кейин стандарт тартиб-таомил амалга оширилади: ҳужжатлар “юқорига” – ИИВ, Қорақалпоғистон ва вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ миграция бошқармаларига юборилади, улар 3 иш куни мобайнида уларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.

 

Шунингдек, зарурат бўлганда ариза берувчининг шахсини ва унинг фуқаролигини аниқлаш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органларига сўровнома юборилади. Сўровга жавоб 3 ой мобайнида олинган тақдирда, ҳудудий бўлинмалар ИИВ миграция бош бошқармаси билан келишмасдан мустақил равишда қарор қабул қилади. Ижобий қарор яшаш гувоҳномасини бериш учун асос ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.