Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанкка ўтказилди

01.11.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 31 октябрдаги қарори билан мамлакатимиз банк тизими кадрлари салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари белгиланди.

 

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилмоқда, у энди унинг таъсисчиси ҳисобланади. 2018 ва 2019 йилларда магистратурага қабул қилинган шахслар учун амалдаги таълим дастурлари, шунингдек, академиянинг сарф-харажатлари магистратурада давлат гранти асосида таълим олаётган шахсларнинг ўқиши тугагунга сақлаб қолинади.

 

2020 йилнинг 1 февралига қадар 2020-2025 йилларда Академияни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишлари лозим. Хусусан, инвестиция фаолияти (Chartered Financial Analyst), хатарларни бошқариш (Financial Risk Manager), Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молия ҳисоби (Association of Chartered Certified Accountants ва Chartered Public Accountant), ички аудит (Certified Internal Auditor), бошқарув ҳисоби (Certified Management Accountant) соҳаларида молия ходимларини халқаро профессионал сертификация имтиҳонларига тайёрлаш унинг йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Мақсади белгиланди - халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингидаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритилишини таъминлаган ҳолда унинг халқаро рейтингини босқичма-босқич ошириб бориш. Жумладан бунинг учун етакчи хорижий бизнес-мактаблар ва корпоратив университетларнинг тажрибаси асосида  ўқитиш дастурлари ишлаб чиқилади.

 

Банкларнинг ҳудудий филиаллари учун академия қисқа муддатли курслар, семинарлар, тренинглар, давра суҳбатлари, стажировкалар, сайёр ўқув модуллари ва бошқа тадбирларни ўтказади. Ўқув жараёнига етакчи таълим муассасалари ва банк-молия секторидан юқори малакали хорижий мутахассислар жалб этилади.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах