Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Айрим божхонага оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилади

04.11.2019

Читать на русском языке

 

Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан МЖТКга тузатишлар киритилди (31.10.2019 йилдаги ЎРҚ-577-сон). Тузатишлар уч ой ўтгач кучга киради.

 

Хусусан, қуйидагилар жорий этилмоқда:

биринчидан, божхона назорати остида турган транспорт воситаларининг юкхонасини, юкланган товарларни қонунга хилоф равишда очганлик учун – фуқароларга 10 БҲМдан 20 БҲМгача, мансабдор шахсларга – 20 БҲМдан 30 БҲМгача жарима солинади. Ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этганлик учун фуқароларга 20 БҲМдан 30 БҲМгача, мансабдор шахсларга эса – 30 БҲМдан 50 БҲМгача жарима солинади;  

иккинчидан, қуйидаги ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этганлик учун жарималар оширилади:

  • божхона органига товарлар ва транспорт воситалари учун божхона декларациясини, худди шунингдек ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун – фуқароларга 5 БҲМдан 10 БҲМгача, мансабдор шахсларга эса 10 БҲМдан 15 БҲММгача миқдорда;
  • Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали товарларни тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида олиб ўтганлик учун – товарларни мусодара қилиш билан 10 БҲММдан 15 БҲМгача миқдорда. 

учинчидан, илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқмаганлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 30 кун ичида уларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаганлик учун (МЖТКнинг 22716-моддаси), бундай олиб чиқиш шарт бўлса, товарлар ва транспорт воситалари мусодара қилинади (масалан, реэкспорт, вақтинча олиб кириш ёки божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштиришда, таҳр. изоҳи).   

 

Бундан ташқари, божхона соҳасидаги бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича санкциялар қатъийлаштирилади.

Т/р

Диспозиция

Санкция (жарима миқдори)

2020 йил 2 февралгача

2020 йил 2 февралдан бошлаб

1

Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар транспорт воситаларини тасарруф этиш

фуқаролардан – 5 БҲМдан 10 БҲМгача;

мансабдор шахслардан эса – 7 БҲМдан 15 БҲММгача

фуқаролардан – 20 БҲМдан 30 БҲМгача;

мансабдор шахслардан эса – 30 БҲМдан 50 БҲМгача

 

 

2

Божхона идентификациялаш воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш

фуқаролардан – 3 БҲМдан 7 БҲМгача;

мансабдор шахслардан эса – 5 БҲММдан 10 БҲМгача

фуқаролардан – 10 БҲМдан 20 БҲМгача;

мансабдор шахслардан эса – 20 БҲМдан 30 БҲМгача

Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрорар содир этиш

фуқаролардан – 7 БҲМдан 10 БҲМгача;

мансабдор шахслардан эса – 10 БҲМдан 20 БҲМгача

фуқаролардан – 20 БҲМдан 30 БҲМгача;

мансабдор шахслардан эса – 30 БҲМдан 50 БҲМгача

3

Муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этиш

фуқаролардан – 5 БҲМдан 10 БҲМгача;

мансабдор шахслардан эса – 7 БҲМдан 15 БҲМгача

фуқаролардан – 20 БҲМдан 30 БҲМгача;

мансабдор шахслардан эса – 30 БҲМдан 50 БҲМгача

 

МЖТКнинг 2274-моддаси 2-қисми, 22714-моддаси 3 ва 4-қисмлари, 22719-моддаси, 22721-моддаси, 22722-моддаси 1-қисми ва 22723-моддаси 1-қисми санкциялари аниқлаштирилди, кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар мансабдор шахслар томонидан содир этилганда мол-мулк мусодара қилинади (ҳозирча – фақат фуқаролар томонидан).    

 

Божхона органлари ходимларининг қуйидагилар қисмидаги ваколатлари кенгайтирилади:

  • маъмурий йўл билан ушлаб туриш – МЖТКнинг 1851, 189 ва 1891-моддалари бўйича ҳам амалга оширилади (охирги иккитаси бўйича ҳозирча ушлаб туриш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилмоқда, таҳр. изоҳи);
  • транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш – МЖТКга 227122727-моддалар киритилди.  

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 2.02.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.