Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларини нима кутмоқда

12.11.2019

Читать на русском языке

ДСҚ фойдаланилмаётган объектларга нисбатан янги солиқ механизмларини қўллаш тартиби билан боғлиқ ўзгартиришларни тушунтирди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 йилдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 666-сон қарори билан тасдиқланган. Унинг қоидалари бизнинг “Фойдаланилмаётган мулк учун жиддий киришадилар” шарҳимизда батафсил акс эттирилган.

 

Муддатлар ва ставкалар қандай ўзгарди

 

 Илгари мол-мулк ва ер солиқлари 6 ойгача муддатга қатъий белгиланган ставка бўйича – 2 баравар миқдорда, 6 ой ўтгач – 5 баравар, 12 ой ўтгач – 10 баравар миқдорда қўлланилган. Янги тартиб-таомил бўйича солиқлар ставкалари 3 ойгача муддатда икки баравар ошади, 3 ойдан ортиқ муддатда – 5 баравар миқдорда ошади, 6 ой ўтгач – 10 баравар миқдорда, 12 ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 бараварига тенг миқдорда ўзгаради.

 

Амалдаги норма бўйича юридик шахслар – фойдаланилмаётган объектлар мулкдорлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни соддалаштирилган тартибда тўлашдан умумбелгиланган режимга ўтади. Ўзгартиришлар натижасида улар соддалаштирилган тартибда солиқ тўлаш режимини сақлаб қолишлари мумкин. Бироқ бўш турган объектларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган барча солиқ имтиёзлари ва преференциялар бекор қилинади. Бўш турган объектлар давлат солиқ хизмати органлари томонидан мустақил равишда аниқланадиган тизим жорий қилинмоқда.

 

Қайтариш ва бошқа нормалар

 

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб қилинганда охирги 12 ой учун оширилган ставка бўйича тўланган солиқ суммалари мулкдорга қайтарилади.

 

Мол-мулкининг қиймати мавжуд бўлмаган ёки қиймати “нолга” тенг бўлган объектлар учун солиқ ҳисоб-китоби бўйича аниқлаштириш киритилди. Тошкент шаҳрида мол-мулкнинг шартли қиймати ҳар бир квадрат метри учун базавий ставканинг 8 баравари, Нукус шаҳри, вилоят марказлари ҳамда республика ва вилоятга бўйсунувчи йирик шаҳарларда - 4 баравари,  бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларида - 2 баравари миқдорида белгиланади.

 

Шу билан бир вақтда, объектнинг фойдаланилмаётган майдони 500 м2 дан ортиқ бўлганда, ҳисобланган солиқ суммасига 1,5 баравар миқдордаги кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади.

 

Жорий этилган “Фойдаланилмаётган объектлар ҳисобини юритиш” автоматлаштирилган дастурий маҳсулотида инсон омили чекланади. У фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига огоҳлантириш хатларини юбориш, муддатларга боғлиқ ҳолда солиқлар бўйича суммаларни ҳисоблаш, ишга туширилган объектлар бўйича тўланган солиқларни қайтариш имконини беради.

 

Янги тартиб 2019 йил 13 ноябрдан жорий этилади, илгаригиси (23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сон; 4.09.2018 йилдаги ПҚ-3928-сон қарорларга қаранг) Президентнинг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5868-сон Фармонига асосан худди шу санадан бекор қилинмоқда.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_