Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қарздорлар учун мамлакатдан чиқиш тартиби соддалаштирилди

19.11.2019

Читать на русском языке

Ижро ҳужжатлари бўйича қарздор жисмоний шахсларнинг чиқиш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш ҳамда ушбу жараёнда масъул тузилмаларнинг ўзаро муносабатлари бўйича янги тартиб тасдиқланди (рўйхат рақами 3196, 12.11.2019 йил). Илгари амал қилган низом ўз кучини йўқотган.

                                   

Ижро иши бўйича қарздорнинг мамлакатдан чиқишига рухсат бериладиган қарз миқдори 2 БҲМдан 5 БҲМгача оширилди (мақола эълон қилинганда – 1 115 000 сўм) Яъни ушбу рақамдан ошадиган миқдорда сўндирилмаган қарзлари бўлган шахсларнинг мамлакатдан чиқиши чекланади.

 

Ҳужжатда шунингдек чиқишга чеклов қўйиш ва уни олиб ташлашда айрим тузилмалар ўзаро муносабатларининг янгиланган механизми тақдим этилган.

 

Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги маълумот давлат ижрочиси томонидан:

  • Ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ҳамда ДХХ Чегара қўшинларига юборилади. Улар, ўз навбатида, электрон базаларига тегишли маълумотларни киритадилар;
  • қарздор, шунингдек ундирувчига (чиқишни вақтинча чеклаш ундирувчининг аризасига биноан қўлланилган бўлса) маълумот юборилади. Маълумот электрон почта ёки мобиль телефонга SMS кўринишида йўлланади. Бундай хабардор қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан қарор чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан қарорнинг кўчирма нусхалари яшаш манзили бўйича почта орқали юборилади.

 

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, шунингдек чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан қарздорга МИБнинг қайси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиши чеклангани тўғрисида маълумот берилади. Тўлиқ ахборотни www.mib.uz сайтидан олиш мумкин.

 

Бундан ташқари, алиментлар бўйича қарзлар сўндирилиши чиқишни чеклашни олиб ташлашга асос бўлмайди. Алиментларни олдиндан тўлаш ёки алиментларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномасини тузиш лозим (батафсил – бу ерда). 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.11.2019 йилдан кучга кирди.  


Ленара Хикматова.