Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари қандай рўйхатдан ўтказилади

26.12.2019

Читать на русском языке

 

“Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3204, 19.12.2019 й.). Ҳужжат 2020 йил 31 декабрга қадар амал қилади.

 

Низом “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Конунга мувофиқ давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари) давлат хизматларини кўрсатиш ва электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.

 

Маълумот учун:

  • электрон ҳукумат - давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими;
  • идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш - давлат органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари воситасида маълумотлар алмашиш (Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига қаранг).

 

Ахборот тизими ўзини ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, уни қайта ишлаш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари сифатида намоён қилади. Ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси ахборот ресурси ҳисобланади.

 

“Электрон ҳукумат” тизими ахборот тизимлари ва ресурсларининг Ягона реестри (кейинги ўринларда - Ягона реестр) ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари рўйхати ҳамда улар ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади. Интернетда очиқ ва умумий фойдаланилиши учун жойлаштирилади. ЛБМА қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК  (кейинги ўринларда – Оператор) Ягона реестрдан фойдаланишни ва унинг фаолиятини назорат қилади, шу жумладан маълумотлар базаларида жойлашган ахборотни қайта ишлайди.

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатиш ва электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари Ягона реестрда мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилади. Бунинг учун давлат органи ва ташкилоти Ягона реестрдаги шахсий кабинет орқали ахборот тизимлари ва ресурслари ишга туширилган вақтдан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмасдан талабнома юбориши керак. Шахсий кабинет очиш учун Операторга ёзма равишда сўров юбориш лозим, у 2 иш куни мобайнида кўриб чиқилади, шундан кейин ариза берувчига унга кириш учун ёзма равишда логин ва пароль берилади.

 

Ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказиш учун берилган талабнома Оператор томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва рўйхатдан ўтказилганлиги ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида шахсий кабинетга хабар юборилади. Фақат талабномада хатоликлар ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда ёхуд у тўлиқ тўлдирилмаганда рад этишлари мумкин (бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди).

 

Бунда 5 иш кунидан кечиктирмасдан  камчиликлар бартараф этилиб, талабнома қайта юборилиши лозим. Бунда Оператор 3 иш куни ичида ахборот тизими ва ресурсини  қайта кўриб чиқади ва рўйхатдан ўтказади. Ахборот тизими ёки ахборот ресурсига Ягона реестрда ноёб идентификация рақами берилади.

 

Ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини Ягона реестрдан чиқариш давлат органи ёки ташкилотининг талабномасига мувофиқ амалга оширилади. Ягона реестрдан чиқарилганлиги ҳақида Оператор ариза берувчининг шахсий кабинетига хабар юборади.

 

Ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини Ягона реестрда рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш бепул амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.