Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

2026 йилга келиб пахтани йиғиштириб олиш механизациялашади

15.01.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 14.01.2020 йилдаги “Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 21-сон қарорни қабул қилди.

 

Пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этишни жадаллаштириш:

  • биринчи босқичда (2020 - 2022 йиллар) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;
  • иккинчи босқичда (2023 - 2026 йиллар) республиканинг қолган ҳудудларида амалга оширилади.

 

2020 йилда Молия вазирлиги Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишда машиналар хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30%ини қоплашни давом эттиради.

 

Қарор билан 2020 - 2026 йилларда республикада пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси маъқулланди.

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги ташкилотларга истисно тариқасида:

  • тендерлар ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар сотиб олишга, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
  • бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомала (импорт) учун чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни тўлашни 270 кун кечиктириб амалга оширишга рухсат берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.01.2020 йилдан кучга кирди.