Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Хорижда ота-онасиз қолган болалар ИИВ томонидан Ватанига қайтарилади

15.01.2020

Читать на русском языке

Ҳукумат қарори билан хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини мамлакатга қайтариш тартиби тасдиқланди (7.01.2020 йилдаги 6-сон).

 

Республика фуқароларининг хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалари Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) томонидан ватанига қайтарилади. Ушбу норма Ўзбекистонда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг болаларига ҳам татбиқ этилади. Бунда 3 ёшгача бўлган болаларни ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда олиб келинади.

 

Болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари мавжуд бўлмаса, республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари уларнинг фуқаролик мансублигини тасдиқлайдилар ва мамлакатига кириш (қайтиш) ҳуқуқини берадиган вақтинчалик ҳужжатни расмийлаштирадилар. 

 

ТИВ, шунингдек Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ота-онасиз қолган болалар ҳақидаги маълумотларни олганидан кейин зудлик билан ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборади. Департамент ўз навбатида бир иш куни давомида маълумотларни ИИВнинг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига (ҲПББ) юборади. ҲПББ, 15 кун ичида болалар бўйича барча маълумотларни жамлаб, ИИВнинг масъул ходимларини, зарурат туғилганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларини ҳам болаларни қайтариш учун улар турган мамлакатга юборади.

 

Ушбу операцияда иштирок этадиган ходимларнинг сони қайтариладиган болалар сонига боғлиқ бўлади:

  • 1–2 нафар бола учун – 1 ходим;
  • 3–4 нафар бола учун – 2 ходим;
  • 5 нафар ва ундан кўп бола учун – 3 ходим.

 

3 ёшдан ошган болалар қайтарилганидан кейин Вояга етмаганларга яшаш жойи бўйича ижтимоий-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш марказига, 3 ёшгача бўлганлари эса болалар уйига жойлаштирилади. Ўзбекистонда она-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслари бўлган болалар қайтарилганидан кейин уларга берилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.01.2020 йилдан кучга кирди.  


Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах