Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Амалдорларнинг қонунга хилоф ҳужжатлари ва ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида етказилган зарар кимнинг ҳисобидан қопланади

24.01.2020

Читать на русском языке

 

Фуқаролик кодексининг 15-моддасига киритилган тузатишлар жавобни ўз ичига олган.

 

Норма давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарни давлат ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қоплаш мажбурияти юзасидан кўрсатма беради.

 

Бироқ, айни пайтга қадар бундай зарар қопланадиган манбалар қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри кўрсатилмаган эди. Бундай вазият умуман компенсация механизмининг меъёрдаги ишини савол остига қўйиб, бизнес ва жамият манфаатларига жавоб бермас эди.

 

Ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш, нормаларнинг тўғридан-тўғри таъсир кучига эга бўлиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётини тўғрилаш учун Конституциявий суд ўзининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиб, Парламентга тегишли тузатишларни киритди.

 

Натижада  зарар давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди. Агар орган тугатилган бўлса ёки унинг маблағлари етарли бўлмаса ёхуд унда бюджетдан ташқари маблағлар мавжуд бўлмаса, Давлат бюджети қоплаш манбаси бўлади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган, тузатишлар 23.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах