Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Ўзбекистонда коронавирусдан ҳимоя қилиш юзасидан қандай чора-тадбирлар қабул қилинади

03.02.2020

Читать на русском языке

 

Чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика комиссияси ташкил этилди, комплекс профилактика қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади (29.01.2020 йилдаги Ф-5537-сон фармойишга қаранг).

 

Ўтган йилнинг 31 декабрида Хитойнинг Ухань шаҳрида 2019-nCoV коронавирусининг янги турининг тез тарқалиши қайд этилди. Кейинроқ тиббиётчилар вируснинг одамдан одамга ўтиш (ҳаво-томчи орқали) ҳолатини тасдиқладилар. ЖССТ маълумотларига кўра, жорий пайтда жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатларида касалланганлар сони 14,5 минг нафар кишига, вафот этганлар сони – 361 нафарга  етди. ЖССТ коронавирусни халқаро кўламдаги фавқуллодда вазият деб эътироф этди.

 

2019-nCoV коронавирусининг янги турининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда:

 

биринчидан, тегишли чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ташкил этилди. Унинг вазифалари жумласига умумжаҳон, минтақавий ва мамлакат ичидаги эпидемик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, давлатлараро ҳамкорлик қилиш ва маълумот алмашиш, коронавирус муаммолари бўйича тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва ҳоказо киради. Чора-тадбирлар дастури 3 кун муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим;

 

иккинчидан, коронавирус билан касаллангани гумон қилинган, грипп ва бошка ЎРКларнинг оғир шаклига чалинган беморлар ушбу вирус турига мажбурий тартибда диагностикадан ўтказилади;

 

учинчидан,  давлат чегараларининг кесиб ўтиш жойларидаги санитария-карантин пунктлари стационар ва портатив тепловизорлар билан жиҳозланади, коронавируснинг янги турини аниқлаш учун диагностика воситалари харид қилинади. Бунинг учун зарур маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоб-китобига асосан Молия вазирлиги томонидан 5 февралга қадар ажратилади;

 

тўртинчидан, таълим муассасалари ва транспортда зарур профилактика чора-тадбирлари амалга оширилади, соғлиқни сақлаш муассасалари “тайёргарлик режими”га ўтказилади. 1 мартга қадар коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга қарши самарали вирусга қарши препаратлар ҳамда шахсий ҳимоя воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах