Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Микромолиялаш, ижтимоий буюртма, суд ислоҳоти ва бола ҳуқуқлари

10.02.2020

Читать на русском языке

 

4 февраль куни ўтказилган навбатдаги қўшма мажлисда депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда маъқулладилар.

 

Улар орасида қуйидаги қонун лойиҳалари ҳам бор:

 

  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида». Қонун лойиҳаси Президентнинг 20.11.2019 йилдаги «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4525-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Тузатишларда суд тизимига қуйидаги янгиликларни киритиш назарда тутилган: ишлар судьялар орасида суд раиси томонидан эмас, балки автоматлаштирилган тизим орқали тақсимланади, бу орқали судларда маънан эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинишига эришилади;

 

  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида». «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасида ва «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасида қайд этилган давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби соддалаштирилмоқда. Ушбу қонунлар қабул қилинганидан бери ўтган давр мобайнида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмаси бериш амалиёти кузатилмаганлиги, натижада социал, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш, уларни баҳолаш бўйича тузилиши лозим бўлган жамоатчилик кенгашлари ҳам амалда ишламаганлиги бунга сабаб бўлди;

 

  • «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар Президентнинг 23.07.2019 йилдаги «Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4400-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Микромолиялаштиришда энг яхши амалиётни қўллаш, шу жумладан масофадан туриб хизмат кўрсатиш имкониятларини жорий этиш, кўрсатилаётган хизматлар доирасини кенгайтириш, аҳолида ҳаддан ташқари қарз юки шаклланишининг олдини олиш, кредит ташкилотларининг салоҳиятини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу микромолиялашни ривожлантиришда устувор жиҳат бўлиши мумкин;
  •  «Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида». У қуйидаги ўзгартиришларни ўз ичига олади:

биринчидан, 18 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, агар унинг ота-онасидан бири, васийликка ёки ҳомийликка олган шахс Ўзбекистонда қонуний асосга кўра яшаш ҳуқуқига эга бўлса, мамлакатдан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тақиқланади;

иккинчидан, ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар «Меҳрибонлик» уйларига жойлаштирилган бутун вақт мобайнида бронлаштириш ҳуқуқи тақдим этилади;

учинчидан, болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга киритилган даъволар давлат божи тўлашдан озод қилинади. 14 ёшга тўлган болалар судларда даъвогар бўлиши мумкин, судларга бевосита қилинган мурожаатларни бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан кўрмасдан қолдириш тақиқланади. 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

матбуот хизмати материаллари асосида.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_