Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Меҳнат мигрантлари уй-жой билан қандай таъминланади

12.02.2020

Читать на русском языке

 

Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (29.01.2020 йилдаги 39-сон ВМҚга қаранг). Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўз Телеграм-каналида маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 20.08.2019 йилдаги ПФ-5785-сон Фармонида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда уй-жойлар қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилиши назарда тутилган.

 

Уй-жой имтиёзли ипотека кредити асосида тақдим этилади. Ушбу тартиб-таомил бир неча босқичдан иборат.

 

Даставвал ариза берувчи талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг раисига мурожаат қилиши, сўровнома-аризани ва доимий яшаш жойи тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим. Комиссия томонидан ҳужжатлар 15 иш куни ичида кўриб чиқилади.

 

Комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари бир қанча ижтимоий мезонлар асосида аниқланади:

  • талабгорда мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги;
  • турар жойда ижара шартларида яшаши;
  • бошқа оила билан бир уйда яшаши;
  • кўп болалилик ва бошқалар.

 

Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Ёзма тавсия берилган ариза берувчилар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компаниясига мурожаат қиладилар.

 

2020 йил дастурлари ижроси доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига ипотека кредитлари 1 йиллик имтиёзли давр билан берилади, бунда ипотека кредитидан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7%дан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.01.2020 йилдан кучга кирди.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах