Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Оролбўйида агро ва экотуризм лойиҳаси ишга туширилади

17.02.2020

Читать на русском языке

 

“My garden in the Aral Sea” ("Оролдаги боғим") - Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган лойиҳа (12.02.2020 йилдаги ПҚ-4597-сон қарорга қаранг).

 

Лойиҳа Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

2018 йилда Президент ҳузурида ташкил этилган Оролбўйи халқаро инновация маркази Қорақалпоғистонда иккита  тажриба-синов майдони ташкил этди:  “Мўйноқ” (Мўйноқ туманида 20,3 гектар майдонда) ва “Саманбай” (Нукус туманида 20 гектар майдонда). Бундан ташқари, марказ томонидан шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли чўл ва манзарали ўсимликлар генофонди шакллантирилиб, унга киритилган 13 турдаги ўсимлик дунёси объектлари синовдан ўтказилмоқда.

 

Ушбу йўналишларда ишларни давом эттириш учун марказга молиялаштириш манбалари белгиланди, қўшимча ер участкалари ажратилади, зарур йўл-транспорт инфратузилмаси қурилади.

 

Вазирликлар, идоралар, ИТИ ва ОТМлари томонидан ишлаб чиқилган Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган илмий-инновацион лойиҳалар, шу жумладан БМТнинг Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фонди грантлари ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги маълумотлар  доимий равишда Президент Администрацияси ва Ҳукуматга тақдим этиб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.