Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Фуқаролик, болаларни ҳимоялаш ва халқаро хусусий ҳуқуқ

20.02.2020

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 18 февраль куни ўтказилган навбатдаги қўшма мажлисида, бир нечта қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

 

Муҳокамадан сўнг янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

 

Фуқаролик – ҳар бир шахсга барча фуқаролар қатори тенг шароит ва имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи муҳим ижтимоий-сиёсий ҳуқуқ ҳисобланади. Ватанимиз ҳудудида туғилиб, яшаб, ишлаб, бироқ муайян сабабларга кўра, ана шундай муҳим ҳуқуқ -  Ўзбекистон фуқаролигини ололмай юрганлар ҳам оз эмас. 1991 йилдан бугунги кунга қадар 8 249 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Уларнинг асосий қисми – 7 765 нафари (94%и) 2016 йил декабрь ойидан 2019 йил июль ойига қадар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Амалдаги қонун қабул қилинганига 27 йил бўлган ва у замонавий талабларга жавоб бермаяпти.

 

Ҳужжатнинг янги таҳрири бўйича 1995 йил 1 январгача Ўзбекистонга келган ва доимий пропискага эга бўлган, хорижий фуқароликни қабул қилмаган ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун бериладиган яшаш гувоҳномасига асосан истиқомат қилаётганлар фуқароликни олиш истагини билдирганда, мамлакатимиз фуқаролари деб эътироф этиладилар. Шу тариқа 50 мингга яқин юртдошларимизнинг фуқаролик билан боғлиқ узоқ йиллардан буён ечилмасдан келаётган муаммоси ҳал этилади.

 

Қонунга «ватандош» тушунчаси киритилиб, фуқаролиги бўлмаган ватандошларга нисбатан фуқароликка қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Фуқароликни олиш мақсадида тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар сони қисқаради, фуқароларнинг хорижда консуллик ҳисобига туриш муддати узайтирилади.

 

Депутатлар томонидан 4 февралда биринчи ўқишда концептуал маъқулланган «Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Ушбу ҳужжат билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда, хусусан:

  • МЖТКга 18 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, агар унинг ота-онасидан бири, васийликка ёки ҳомийликка олган шахс мамлакатимиз ҳудудида қонуний асосга кўра яшаш ҳуқуқига эга бўлса, Ўзбекистон Республикасидан маъмурий тарзда чиқариб юборишга тақиқ жорий этилмоқда;
  • Уй-жой кодексига ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни бронлаштириш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги қоидани киритиш таклиф этилмоқда;
  • «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда судларга болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадига қаратилган фуқаролик ишлари бўйича киритилган даъволар давлат божи тўлашдан озод қилинади;
  • «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ҳуқуқлари, уларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланиши, бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги қоида киритилмоқда.

 

Ушбу ҳужжатни кўриб чиқиш чоғидаги қизғин муҳокамалардан сўнг тартибга солинмаган масалалар мавжудлиги аниқланди. Бундан келиб чиққан ҳолда ҳужжат масъул қўмитага қайтарилди.

 

Кўриб чиқилган «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси Президентнинг 23.07.2019 йилдаги «Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4400-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган. Ҳужжатда ушбу қарорда белгиланган миқдорлардан ошмайдиган суммада микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш назарда тутилган. Бу мамлакатимизда микромолиявий хизматлар кўрсатишнинг ҳажмларини оширишга хизмат қилади.

 

Депутатлар «Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам маъқулладилар.

 

Гаага конференцияси 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, ташкилотнинг асосий мақсади халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини босқичма-босқич унификация қилишга кўмаклашишдан иборатдир. Ташкилотга 82 та давлат, шу жумладан Европа Иттифоқи аъзо саналади. МДҲ давлатлари орасидан Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон ва Россия иштирок этади.

 

Ташкилотга аъзо бўлиш халқаро фуқаролик, оилавий ва хусусий ҳуқуқнинг унификацияси жараёнида мамлакатнинг иштирокини ва замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий соҳани янада ривожлантиришни ҳамда чет элда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқ-манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади. Конвенцияларни амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган техник ёрдамдан устувор фойдаланишга шароит яратади. Ташкилот томонидан ишлаб чиқилаётган янги конвенциялар бўйича музокараларда бевосита қатнашиш, шу орқали мамлакатимизнинг халқаро майдондаги манфаатларини илгари суриш имкониятини кенгайтиради.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_