Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Тошкентда замонавий санъат маркази ташкил этилади

17.03.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 6.03.2020 йилдаги  131-сон қарорида Марказни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Замонавий санъат маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилди. Марказ Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Aмир Темур шоҳкўчаси, 6а-уй манзилида жойлаштирилган. Марказга берилаётган бинолар архитектура лойиҳалаштириш соҳасидаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилинади, капитал таъмирланади ва жиҳозланади.

 

Янги муассасанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • замонавий санъат соҳасида ижодкорлар билан оммавий мулоқотни йўлга қўйиш;
  • тасвирий ва амалий санъатнинг барча турлари вакилларини профессионал равишда бирлаштирадиган платформа яратилишини таъминлаш;
  • ёш санъат намояндалари ва педагоглар ҳамжамиятини ташкил этиш;
  • ташаббуслар бўйича ихтисослаштирилган кутубхоналар ҳамда босма, фото, видео ва аудио материаллар архивини яратиш;
  • замонавий санъат соҳасида таълим ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш;
  • замонавий маданият ва санъат соҳасида спектакллар, перфоманслар, кино намойишлари, аудиовизуал лойиҳаларни амалга ошириш лабораториясини ташкил этиш.

 

Марказ Жамғарманинг бюджетдан ташқари маблағлари, хўжалик фаолиятидан тушган тушумлар, меценатлик кўмаги ва ҳомийлик хайриялари, халқаро молиявий ташкилотларнинг грантлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади. 

 

Муассасага Жамғарманинг ижрочи директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. Марказ тузилмаси 5 та бўлимдан ташкил топган, бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 19 нафардан иборат.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.03.2020 йилдан кучга кирди.


Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах