Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

«Бюджет» ўринлар – икки баравар кўпаяди, мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар – камаяди, контракт 4 га бўлиб тўланади

17.03.2020

Читать на русском языке

 

Президентнинг 2 мартдаги Фармонида 2020 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши назарда тутилган режалар ва лойиҳалар акс эттирилган.

 

2020 йил охирига қадар мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 60%га етказилади. 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг юкламаси босқичма-босқич мақбуллаштирилади.

 

1 сентябрдан бошлаб алоҳида умумтаълим муассасаларида болаларни мактаб фанларига электрон ўқитиш бўйича ҳамда электрон синф журнали, ўқувчилар кундаликларини рақамлаштириш ва электрон дарсликлар, видео дарслар, виртуал лабораториялар ва бошқаларни ўз ичига олган тажриба тариқасида ахборот тизимлари қоғоз ҳужжатларни бекор қилган ҳолда жорий этилади.

 

АКТ ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади. Маълумотлар ҳақидаги фан, улкан маълумотлар, сунъий интеллект каби йўналишларда кадрлар тайёрланади.

 

Олий таълим соҳасида бир қанча ишлар олиб борилади. 2020 йилда конкурс асосида танлаб олинган 5 та олий таълим муассасаси трансформация қилинади. Ушбу жараёнга нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари жалб этилади. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • талабалар ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга оширишлари мумкин;
  • асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади ҳамда грант асосида («бюджет» ўринлар) ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга оширилади;
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади. 1 августга қадар аниқ тартиб белгиланади ҳамда зарур техник инфратузилма ишлаб чиқилади. Тажриба натижаларини инобатга олган ҳолда масофавий ўқитиш шакли бошқа олий таълим муассасаларида ҳам жорий этилади.

 

Олег Заманов.