Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ватандошларимизга фуқароликни бериш соддалаштирилди

23.03.2020

Читать на русском языке

 

15 сентябрдан чет эллик ватандошларимизни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. Бу миллий фуқаролик тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририда қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда давлатимиз раҳбари томонидан чет элда яшайдиган ватандошларимиз билан муносабатларда давлат сиёсати асослари белгилаб берилди. Чора-тадбирлар қаторидан уларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини тақдим этиш ҳам ўрин олди.

 

Қабул қилинган қонун иккита асосий саволга жавоб бера олади.

 

Кимлар ватандошлар ҳисобланади?  Булар Ўзбекистонда туғилган ёки илгари унинг ҳудудида яшаган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшайдиган шахслар (болалари, набиралари ва бошқалар). Шарти - уларнинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошлари (ота-онаси, бувиси/буваси, бувиси/бувасининг ота-оналари ва бошқалар) Ўзбекистон ҳудудида яшаётган бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлиши лозим.

 

Фуқароликка қабул қилиш тартиб-таомили қандай? Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан қуйидаги ҳолларда қўлланади:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган лоақал битта ўзидан олдинги қариндошга эга бўлса;
  • тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;
  • Ўзбекистон Республикаси Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;
  • давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.

 

Бинобарин биринчи шарт илм-фан ва илмий фаолият, техника, маданият ҳамда спорт соҳасида катта ютуқларга эга бўлган, шунингдек Ўзбекистон учун манфаатли касбга ёхуд малакага эга бўлган ватандошга ёки унинг оила аъзоларига нисбатан ҳисобга олинмаслиги мумкин.

 

Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси материалларни кўриб чиқади ва фуқароликни соддалаштирилган тартибда шахсларга бериш мақсадга мувофиқлилиги тўғрисида давлатимиз раҳбарига таклифлар киритади.

 

Қабул қилинган қарор асосида шахсга, ушбу шахс фуқароси бўлган давлат фуқаролигидан чиқадиган бўлса, Ўзбекистон фуқаролигини бериш тўғрисида кафолат хати берилади. Кафолат хатининг амал қилиш муддати 1 йил, комиссиянинг қарорига биноан кафолат хатининг амал қилиш муддати яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Кафолат хати ички ишлар органи ёки консуллик муассасаси томонидан ариза берувчига ёки унинг қонуний вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. 

 

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш Президентнинг Фармонига мувофиқ ариза берувчи чет давлат фуқаролигидан чиққанлиги ҳақида ҳужжат тақдим этганидан кейин амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.09.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.