Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Республика комиссиясининг ваколати кенгайтирилди

30.03.2020

Читать на русском языке

 

Мақсад – аҳолини барча зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарлар билан таъминлаш (27.03.2020 йилдаги ПҚ-4662-сон қарорга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича кучайтирилган чоралар даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхат бўйича олиб кириладиган дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё, материаллар ва субстанцияларга нисбатан божхона божлари ундирилмайди.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, ДСҚ ва ДБҚга нархлар устидан кунлик мониторинг ўтказиш, уларнинг нархларини сунъий ошириш, сунъий танқислик ва юқори талабни вужудга келтириш устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

 

Пандемияга тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида, истисно тариқасида, Республика комиссиясига қуйидаги ҳуқуқ берилди:

  • ҚҚС бўйича имтиёз, умумий қоидага кўра,  татбиқ этилмайдиган айрим тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларга 3 ойгача бўлган муддатга ҚҚС бўйича имтиёз жорий этиш;
  • айрим турдаги энг зарур товарлар рўйхатини шакллантириш ва уларни импорт қилишда 3 ойгача бўлган муддатга божхона божи ва акциз солиғи ставкаларини 0%гача камайтириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах