Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Тошкент вилоятида картошкачилик кластери пайдо бўлади

04.04.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 193-сон қарори билан мавжуд қишлоқ хўжалиги ташкилотлари негизида уни ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

Замонавий агросаноат кластери бешта масъулияти чекланган жамият: «Bo'stonliq kartoshkachilik markazi», «Solanuz», «Agrover-urug'chilik», «Vernatural» ва «Sof tabiat agro» негизида ташкил этилиб, картошка етиштириш ва чуқур қайта ишлаш билан шуғулланади.

 

Кўрсатилган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари 2020-2022 йилларда умумий қиймати эквивалентда 23,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган бешта инвестиция лойиҳасини амалга оширадилар. 620 та доимий ва 940 та мавсумий иш ўринлари яратилади.

 

Агрокластерга Бўстонлиқ туманидаги фойдаланилмаётган 1 400 гектар ер 50 йилгача бўлган, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади. Ўртачирчиқ туманида эса машина-трактор парки ва логистика марказлари қуриш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган паст балл бонитетли ер майдонлари ажратилади.

 

Кластер ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш бўйича мустақил қарор қабул қилади. Тадбиркорлик субъектларига эса республикада ишлаб чиқарилган қуруқ картошка пюресини (ТИФ ТН коди 1105 20 000 0) экспорт қилишга рухсат берилди. Илгари ушбу позицияни экспорт қилиш учун Президент ёки Ҳукумат қарори талаб этиларди

 

Барча жисмоний ва юридик шахсларга уруғлик картошкани сертификатлаш бўйича тарифлар белгиланди – ҳар бир тоннаси учун БҲМнинг 2%и.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах