Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Ўрамларда қадоқланган товарларнинг миқдори текширилади

09.04.2020

Читать на русском языке

 

Янги таҳрирдаги «Метрология тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди (7.04.2020 йилдаги ЎРҚ–614-сон Қонунга қаранг). У ярим йилдан кейин кучга киради.

 

Ҳужжат ҳажми ўсди – моддалари сони 21 тадан 32 тага етди. Хусусан, метрологияга оид фаолият соҳасидаги асосий вазифалар ва принциплар белгиланди. Соҳани тартибга солувчи органлар: Вазирлар Маҳкамаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг минтақавий бўлинмалари, Ўзбекистон миллий метрология институти, шунингдек метрология хизматини ташкил этадиган тузилмаларнинг ваколатлари батафсил баён этилди. 

 

Ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар алоҳида моддада белгиланди. Уларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш – «Ўзстандарт» агентлигининг хос ҳуқуқи. Бундай ҳужжатлар билан ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш услубиёти, ўлчашларни бажариш ва синов воситаларини аттестациядан ўтказиш услубиёти тартибга солинади. Улар жумласига метрология текширувини ўтказиш тартибини белгиловчи стандартлаштириш бўйича ҳужжатлар ҳам киради.

 

Давлат метрология назоратининг янги объекти – ўрамларда қадоқланган товарларнинг миқдори назарда тутилган. Товарларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғида ваколатли давлат метрология органлари назоратни амалга оширадилар. Ўрам таркибини уни очмасдан ёки деформация қилмасдан ўзгартириш мумкин бўлмаган тақдирда, ундаги товар миқдорини кўрсатувчи масса, ҳажм, узунлик, майдон ёки бошқа катталиклар ўрамда белгиланган ҳолларда амалга оширилади. Ушбу назорат тури суюқ ҳолдаги қадоқланган товарлар учун истеъмол идиши сифатида фойдаланиладиган ўлчамли идишларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.  Кўрсатилган мақсадларда текширув хариди амалга оширилиши мумкин.

 

Метрология текшируви ва назоратининг бошқа турлари – ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш, уларни қиёслаш ва калибрлаш, синов воситаларини аттестациядан ўтказиш, шунингдек метрология хизматларини тегишли ишлар ва хизматларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиш учун аккредитация қилиш ҳам янада батафсил баён этилган.  

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 9.10.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах