Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Кластерларда доривор ўсимликлар етиштирилади, сақланади ва қайта ишланади

13.04.2020

Читать на русском языке

 

2020 йил 1 майдан бошлаб доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерлари ташкил этилади, ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади. Бу Президентнинг 10 апрелдаги қарорида назарда тутилган.

 

Кластерлар: ташкил этиш мақсади ва тартиби

 

Кластер шакли қўшимча қиймат занжирини яратиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш жараёнларини интеграциялаш имконини бериши кутилмоқда.

 

Кластерларни ташкил этиш ташаббускорларига ер майдонларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ажратади, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ўрмон фонди ерларида – Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси) билан инвестициялар киритиш тўғрисидаги шартномаларни имзолаган хорижий инвесторлар иштирокидагиларига эса Вазирлар Маҳкамаси ажратади. Ер майдони доривор ўсимликлар етиштиришга мос бўлган, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган бўш ерлардан, захирадаги ерлардан, шунингдек лалми ва ўрмон фонди ерларидан ажратилади.

 

Кластерни ташкил этадиган ташаббускор тегишли равишда Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлиги ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси)га қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

  • ариза;
  • кластер фаолиятини ташкил этишда доривор ўсимликларни етиштириш, муҳофаза қилиш, қайта ишлаш ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан бизнес-режа ёки ТИА;
  • кластернинг фаолият юритиши учун зарур инфратузилма объектлари (фойдаланиш ҳуқуқи асосида), шунингдек мол-мулк ва бошқа воситаларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотнома.

 

Доривор ўсимликлар плантациялари ресурс тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратиладиган, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан барпо этилади.

 

Ҳамма ерда – фитобарлар

 

2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб тиббиёт муассасалари, шу жумладан оилавий поликлиникалар ва қишлоқ (овул) врачлик пунктларида, барча вазирлик ва идораларда, И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда маҳаллий аэропортларда, барча турдаги автовокзал, темир йўл вокзалларида, бозорлар, санаторий-курорт муассасаларида ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб улар мактаб ва олий таълим муассасаларида ҳам ташкил этилади.  

 

Имтиёзлар

 

Кластерларга нисбатан қуйидаги ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади:

  • ер майдонларини фойдаланишга киритишда – Президентнинг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5742-сон Фармонида;
  • қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишда – Президентнинг 22.08.2019 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4422-сон қарорида;
  • қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишда – Президентнинг 4.04.2019 йилдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4268-сон қарорида.

 

Давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларига белгиланган ставканинг 50%и миқдорида ижара тўлови ҳисобланади, вендинг автоматлари орқали ташкил қилинганда эса ҳисобланмайди.

 

Доривор ўсимликлар кластерлари, уларни етиштирувчилар ва қайта ишловчилар 2023 йил 1 январга қадар мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган қуйидаги маҳсулотларни олиб келаётганда божхона божларини тўлашдан озод қилинади:

  • хом ашё, шу жумладан маданий плантациялар барпо этиш учун уруғ ва кўчатларни, ускуналар ҳамда махсус техникаларни;
  • фитобарлар учун вендинг автоматларини – имтиёзлар берилиши ҳисобидан бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда.

 

Тўплаб олиб чиқаяпсизми – экинг

 

Янги компенсациялаш механизми жорий этилмоқда. Камайиб бораётган табиий ҳолда ўсувчи ноёб доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш) ва ташқарига олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратиладиган квотанинг камида 50%и ҳажмида табиий плантацияларни барпо этиш шарти билан берилади.

 

Аризаларни кўриб чиққанлик ва рухсатнома берганлик учун ундирилиб, маҳаллий бюджетга йўналтириладиган тўловлар эса табиий ҳолда ўсувчи (шу жумладан йўқолиб бораётган) доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларини ташкил этиш, шунингдек уларни етиштиришга доир технологик хариталар ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш учун сарфланади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу маблағларнинг сарфланишига шахсан жавобгар ҳисобланади.

 

Идоралар томонидан қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг марказий аппаратида худди шу номдаги бўлим негизида Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилади. У 5 та штат бирлигидан иборат бўлиб, қўшимча штат бирликлари вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва тизимидаги 3 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.

 

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтида (мавжуд штат бирликлари доирасида) доривор ўсимликлар селекцияси, уруғчилиги ва агротехникаси бўлими ташкил қилинади. Унга доривор ўсимликларни етиштириш, уларнинг селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда агрокимёкартограммалар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилади.

 

Савдо-саноат палатасининг марказий аппаратида Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади (фаолият юритаётган штат бирликлари доирасида). Унинг асосий вазифалари – хорижий мамлакатларда кўргазмалар ташкил этиш, етиштириладиган доривор ва зиравор ўсимликларнинг хусусиятлари, улар етиштириладиган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон ахборот тизимни яратиш.

 

Бундан ташқари, ДХШ асосида «Ўзбекистон доривор ўсимликлари» кичик инновацион корхонаси ташкил этилади. Унга доривор ўсимликларнинг намунавий кластерини ташкил этиш, ҳудудларда фитобарлар очиш, доривор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш, соҳага инвестицияларни жалб этиш вазифаси юклатилади. Корхона фаолияти Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, банк кредитлари, ташаббускорлар маблағлари, ҳомийлик, хизмат кўрсатишдан тушадиган, халқаро молия институтлари маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Олег Заманов.