Тегишли қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 21 май куни имзоланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қарорини эътиборга олиб, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май (якшанба) кунига тўғри келади. Ушбу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади.
Барча тадбирларни жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий ва диний қадриятларига мос равишда карантин қоидаларига қатъий мувофиқ равишда уйда, оила даврасида ўтказиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ байрам (ишланмайдиган) кун ҳисобланади. Ушбу кун арафасида, яъни 23 май (шанба) куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади (МКнинг 121-моддаси).