Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши учун махсус комиссия тузилди

01.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 28.05.2020 йилдаги «Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 339-сон қарорни қабул қилди.

 

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда – Идоралараро комиссия) Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи ва йўналишларни белгилайдиган коллегиал орган ҳисобланади. Низом билан Идоралараро комиссиянинг вазифалари ва функциялари, таркиби, фаолиятини ташкил этиш ва ишлаш тартиби белгиланган. 

 

Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ЖСТ Котибиятига ёки ЖСТга аъзо мамлакатларга келгусида юбориш учун Идоралараро комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилган ҳужжатларни келишиш ва тасдиқлаш;
  • ЖСТ қоидалари ва тамойилларига мувофиқлаштириш ва уйғунлаштириш мақсадида Идоралараро комиссия аъзолари ва соҳага оид ишчи гуруҳларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларини келишиш;
  • ЖСТ билан ишлаш бўйича музокаралар гуруҳи билан биргаликда стратегик масалалар бўйича, шу жумладан, Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши шартлари, шунингдек, ЖСТ аъзоси бўлган мамлакатлар билан икки томонлама, кўп томонлама ва ҳар тарафлама савдо музокаралари жараёнидаги келишувлар ва шартномалар бўйича Ўзбекистоннинг умумий позициясини ишлаб чиқиш.

 

Идоралараро комиссия ўз фаолиятини йиғилишлар шаклида амалга оширади, улар бир йилда камида икки марта ўтказилади. Идоралараро комиссия йиғилишларига материалларни тайёрлаш унинг Котибияти – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ЖСТ билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади. Кўриладиган масалалар бўйича қарорлар комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

 

Идоралараро комиссия Вазирлар Маҳкамасига ўтказилган йиғилиш якунлари бўйича ҳисобот киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.