Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Таътил – 2020: нималарни ҳисобга олишга тўғри келади

01.06.2020

Читать на русском языке

Ёзги таътил палласи яқинлашмоқда. Тўғри, бу йилги пандемия қарорлар қабул қилиш жараёнини бирмунча жадаллаштирди, кўпчилик режалаштирилмаган таътилга чиқишга ҳам улгурди. Шу жумладан – иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилга. Карантин даврида деярли ҳамманинг иш ҳақи ҳам анча камайди. Ходимларни 2020 йилда таътилга чиқараётганда қайси жиҳатларни ҳисобга олиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди.

 

Муддати

 

Йиллик асосий таътил муддатига оид умумий қоидалар ўзгаришсиз қолади:

  • у камида 15 иш кунини ташкил этиши керак;
  • 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади;
  • таътил даврига тўғри келиб қолган байрам кунлари унинг муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.

 

Айрим тоифадаги ходимларга (18 ёшга тўлмаган, I ва II гуруҳ ногиронлари) узайтирилган таътил берилиши мумкин.

 

Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги ишлар учун қўшимча таътил берилади.

 

Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади. Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас.

 

Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин ариза ва буйруққа мувофиқ берилади.

 

Иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади. Карантин даврида ушбу қоидага риоя этмаслик мумкин – бу ҳақда бу ерда ўқинг.

 

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах