Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Нотариуснинг қўшимча хизматлари қанчага тушади

03.06.2020

Читать на русском языке

Адлия вазири нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини (29.05.2020 йилда 3235-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқлади.

 

Ҳужжатдан келиб чиқишича, нотариуслар тушунтиришлар бериш, ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, техник тусдаги ва бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун ҳақ олишлари мумкин. Уларнинг барчаси максимал миқдорларини кўрсатган ҳолда қуйидаги жадвалда келтирилган.

 

Т/р

Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар

Ҳақ миқдори (БҲМга нисбатан %да)

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга доир масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун

1

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаш

10

2

Гаров (ипотека) ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш

20 – жисмоний шахслар учун;

50 – тарафлардан бири юридик шахс бўлса

3

Мерос иши

10

4

Далилларни таъминлаш

20

5

1-4-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатларни амалга ошириш

5

Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун

6

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари

20

7

Гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари

30 – жисмоний шахслар учун;

100 – тарафлардан бири юридик шахс бўлса

8

Мулк ижара шартномалари

20 – жисмоний шахслар учун;

50 – тарафлардан бири юридик шахс бўлса

9

Профессионал медиатор сифатида тасдиқланадиган медиатив келишувлар

50

10

Ишончномалар

10

11

6-10-бандларда назарда тутилмаган бошқа битимлар

15

12

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар

20

13

Далилларни таъминлаш бўйича ҳужжатлар

100

14

12 ва 13-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатлар бўйича ҳужжатлар

5

Техник тусдаги ҳаракатлар амалга оширилиши учун

15

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маълумот чоп этиш ёки техник воситалар ёрдамида ҳужжатлардан нусхалар кўчириш (ҳар бир бет учун)

0,5

16

Ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлаш (ҳар бир бет учун)

2

Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун

17

Апостиль қўйиш ва (ёки) ҳужжатларни легаллаштириш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш

20

18

«Нотариус» ААТ орқали кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлигини текшириш ёки бу ҳақда маълумотнома бериш (ҳар битта мулк учун)

15 – жисмоний шахслар учун;

20 – тарафлардан бири юридик шахс бўлса

19

«Нотариус» ААТ орқали солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш учун электрон ариза тўлдириш ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш (ҳар битта мулк учун) 

10

20

Ҳужжатларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилиш (ҳар бир бет учун) 

15

21

Умумий улушли мулк иштирокчисини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида хабардор қилиш

20

22

Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш

20

23

Нотариал ҳаракатни нотариал идора биносидан ташқарида амалга ошириш («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 11-моддасида давлат божи тўлашдан озод этилган нотариал ҳаракатлар бўйича белгиланган ҳақ миқдорининг 50%и ундирилади)

50

24

Нотариал ҳаракатни амалга оширишда бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш (электрон шаклда ёзилган сўровномалар бундан мустасно)

5

25

Ҳужжатларни сақлаш (ҳар 250 вараққача бўлган ҳужжатлар учун бир суткагача)

0,5

26

Пул суммалари ёки қимматли қоғозларни депозитда сақлаш (бир суткага)

1

27

Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизмати кўрсатиш

10

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.