Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш: уни баҳолашнинг янги мезонлари жорий этилди

12.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2020 йилдаги 369-сон қарори билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У вазифаларни, танловлар ўтказиш таомилларини, иштирокчилар ва ғолибларни баҳолаш мезонларини белгилайди. Танловларни  ҳар йили 1 январдан 20 декабргача ўтказиш кўзланмоқда.

 

Танлов Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинади, шундан кейин ҳарбий-маъмурий секторлар “Темурбеклар”, “Ёш куткарувчи” каби ҳарбий-спорт ўйинлари, ёшларнинг интеллектуал савияси юксалтиришга қаратилган ижодий танловлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги дарсларни ўтказади.

 

Мудофаа вазирлиги амалга оширилган тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботни олади ва йил давомида жамлама тамойили асосида уларни балл тизими бўйича баҳолайди.

 

Баҳолаш мезонлари:

  • амалга оширилган тадбирлар сони;
  • иштирокчилар сони;
  • туман, вилоят ва республика кесимида тадбирларни амалга ошириш даражаси ва уларни оммавий ахборот воситаларида ёритилиши;
  • натижадорлиги (профилактик ҳисобдан чиқарилган кишилар сони ҳисобга олинади);
  • самарадорлиги (ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сонининг камайганлиги);
  • ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича материалларни ишлаб чиқиш.

 

25 декабрга қадар ташкилий гуруҳ томонидан якуний натижалар чиқарилади, ғолиблар эса Ватан ҳимоячилари куни 14 январь арафасида эълон қилинади.

 

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.