Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистон ШҲТ қўшма ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги битимига қўшимча қабул қилди

02.07.2020

Читать на русском языке

30.06.2020 йилдаги ЎРҚ-624-сон Қонун билан 2007 йил 27 июндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома ратификация қилинди. У 2019 йил 29 апрелда Бишкекда имзоланган.

 

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ ШҲТга аъзо ҳар қандай давлат Баённомага қўшилиши мумкин, бунда ушбу Битим қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат депозитарийдан олинган кундан бошлаб 30 кун ичида кучга киради.

 

Қабул қилинган мазкур ҳужжат ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, томонларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, ўз Қуролли Кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 1.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.