Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Олий ўқув юртида таълим бўйича имтиёзни қўллашда йўл қўйиладиган 5 та муҳим хато

07.07.2020

Читать на русском языке

Ўзбекистондаги олий ўқув юртида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшгача бўлган фарзанди ёки турмуш ўртоғининг ўқиши) учун йўналтириладиган солиқ тўловчининг даромадларига солиқ солинмайди. Ушбу имтиёзни қўллашда кўп учрайдиган хатоликлар ҳақида buxgalter.uz нинг илтимосига кўра Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин СУЛТОНОВ сўзлаб берди:


– «Кўпинча ЖШДС бўйича ушбу имтиёзни қўллашда иш берувчи (солиқ агенти) томонидан қуйидаги хатоларга йўл қўйилиши мумкин:

 

1. Иш берувчи имтиёзни қўлламайди ва солиқ инспекциясига мурожаат қилишни тавсия этади.

Жисмоний шахсларнинг даромадларига тўлов манбаида солиқ солиш тартиби Солиқ кодексида белгиланган. Бухгалтер 2019 йилда ва ундан аввал йўл қўйилган хатони тузатадиган бўлса, у 2007 йилги таҳрирдаги СКга амал қилиши лозим.

 

2010 йил 27 мартдаги 2107-сон Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда имтиёзни амалиётда қўллаш жиҳатлари тартибга солинган.

 

Иш берувчи (солиқ агенти) СКда назарда тутилган имтиёзларни қўллаши шарт. Бунинг учун ходим томонидан ариза билан бирга тақдим этилган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

  • Ўзбекистон олий ўқув юрти ва талаба ўртасида пуллик асосда таълим олиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
  • таълим кредитини олиш учун тижорат банки билан тузилган шартнома нусхаси (бундай шартнома тузилган тақдирда);
  • талабанинг паспорти ва (ёки) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

 

Эътибор беринг! Ходимнинг турмуш ўртоғининг таълим ҳақини тўлаш чоғида иш берувчи паспортда тегишли ёзув қайд этилмаган бўлса, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани талаб этишга ҳақли. Бироқ ҳозирга қадар ушбу норма 2010 йил 27 майдаги 2107-сон Низомга киритилмаган.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах