Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

“Рақамли Тошкент” дастури қандай жорий этилади

20.07.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2020 йилдаги “Рақамли Тошкент” комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 443-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан:

  • “Рақамли Тошкент” комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом;
  • “Рақамли Тошкент” комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвали тасдиқланди.

 

Низомга асосан, “Рақамли Тошкент” геоахбарот тизими шаҳарнинг давлат органлари, муассасалари, ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлари тўғрисидаги ахборотни бирлаштиради. Қуйидагилар тизимнинг вазифалари ҳисобланади:

  • давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотларни тезкор йиғиш ва маълумотларнинг самарали алмашинувини таъминлаш;
  • реал вақт режимида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш;
  • ахборот-таҳлил материалларидан самарали фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
  • ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва уларни татбиқ этиш, тезкор таҳлилий маълумотлардан самарали фойдаланиш орқали давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

 

Низомда геоахборот тизимидан фойдаланувчиларнинг вазифалари белгиланган. Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

  • геоахборот тизимига эгалик қилади, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди, иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш ишларида кенг фойдаланади;
  • “Рақамли Тошкент” геоахборот тизимида иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари жамланадиган ҳамда таҳлил этиладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради ва уларни тақдим этиш даврийлигини белгилайди.

 

Идоралараро ахборот алмашинуви, маълумотларни қайта ишлашни амалга ошириш учун амалдаги автоматлаштирилган ахборот тизимлари Электрон ҳукумат тизими билан интеграциялаштирилади.

 

Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвалига асосан секторлар бўйича тақдим этиладиган маълумотлар белгиланди.

 

Мисол учун, соғлиқни сақлаш сектори бўйича беморлар ва бўш жойларнинг умумий сони, касалликларнинг турлари ва сони, тез ёрдам автомашиналарининг ҳаракатланиш дислокацияси каби маълумотлар тақдим этилади.

 

Таълим тизими бўйича жорий йилда мактабгача таълим муассасаларида, мактабларда ўринлар сони, ўқувчилар ва ўқитувчилар сони, жиҳозланиши ва жиҳозларга эҳтиёж ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах