Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Углеводородларни қазиб олиш тартиби ўзгартирилди

24.07.2020

Читать на русском языке

Ер қаъридан фойдаланувчилар ва углеводородларни қазиб олиш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган пудратчи компаниялар ўртасида тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизми тартибга солинди (21.07.2020 йилдаги 448-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сон қарорига (17-бандга қаранг) мувофиқ ушбу тартиб амалиётга жорий этилган.

 

Мазкур механизм қуйидаги ер қаъридан фойдаланувчиларга татбиқ этилади:

  • устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахсларга; 
  • давлат улуши 50% ҳамда ундан ортиқ бўлган юридик шахсга устав фондининг 50%и ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахсларга. 

 

Углеводородларни қазиб олиш назарда тутилган конлар рўйхати ер қаъридан фойдаланувчиларнинг таклифлари асосида Энергетика вазирлиги томонидан мунтазам равишда шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.

 

Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контракт (кейинги ўринларда – контракт) – танлов асосида аниқланган пудратчи томонидан углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш ишларини (хизматларини) ўз ҳисобидан ҳамда ўз таваккалчилиги асосида амалга оширишни назарда тутувчи пудрат шартномаси. Пудратчининг сарф-харажатлари қопланиши сифатида улушнинг ва унга бериладиган мукофотнинг бир қисмига эга бўлиш ҳуқуқи тақдим этилади.

 

Контрактни амалга оширишда барча геологик, технологик, техник ва молиявий таваккалчиликлар пудратчининг зиммасида бўлади. Пудратчи сарфлаган харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи ва давлат томонидан қоплаб берилмайди.

 

Ер қаъридан фойдаланувчилар ва пудратчилар ўртасида контрактлар 4 босқичда тузилади.

 

1-босқичда ер қаъридан фойдаланувчи:

  • техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида танлов ҳужжатларини тайёрлайди, шу жумладан углеводородларни базавий қазиб олиш ҳажмини белгилайди;
  • пудратчи компанияни (корпоратив буюртмачи сифатида) аниқлаш бўйича танлов савдоларини улар эълон қилинган кундан бошлаб 2 ойдан кам бўлмаган муддатларда ўтказади.

 

2-босқичда пудратчи:

  • ер қаъридан фойдаланувчи мурожаат эган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида у билан танлов савдолари эълон қилинган конлар бўйича маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисида битим тузади;
  • конлар бўйича ер қаъридан фойдаланувчидан геологик-техник маълумотларни олади, уларни таҳлил қилади, танлов савдолари бўйича таклиф тайёрлайди ҳамда танлов ҳужжатларида белгиланган муддатларда уларни ер қаъридан фойдаланувчига тақдим этади.

 

3-босқичда ер қаъридан фойдаланувчи:

  • танлов иштирокчиларидан таклифларни кечиктирмасдан қабул қилади;
  • танлов ҳужжатларида белгиланган муддатларда танлов комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклифлари баҳоланишини ва ғолиб аниқланишини ташкил этади. Ғолиб (пудратчи) 100 фоиз улушли иштироки бўлган шуъба юридик шахсини ташкил қилиши ва давлат рўйхатидан ўтказиши лозим. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар – резидентлар бундан мустасно.

 

4-босқичда ер қаъридан фойдаланувчи ва пудратчи келишилган муддатларда контрактни тузади. Қарор билан контрактга қўйиладиган минимал талаблар белгиланган.

 

Контрактлар бир ёки бир нечта конлар бўйича 10 йилгача бўлган муддатга, ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда пудратчининг ўзаро келишувига кўра қўшимча 5 йилгача узайтириш имконияти билан тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.