Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

400 мингдан кўпроқ оила тўғридан-тўғри тўловларни олади

31.07.2020

Читать на русском языке

 

Президент томондан коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисида Фармон имзоланди.

 

Аъзолари 1,7 млн нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга 15 августга қадар республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам берилади.

 

Моддий ёрдам олувчилар рўйхатлари (“темир дафтар”) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мутасадди идоралар томонидан шакллантирилади.

 

Умуман пандемия оқибатларини юмшатиш мақсадида ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан бюджетдан:

  • 200 млрд сўм - рўйхатларга (“темир дафтар”) киритилган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасининг ҳудудий бўлимларига;
  • 100 млрд сўм - тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига: врач, фельдшер, санитар ва ҳайдовчиларга бир марталик пул мукофоти бериш учун;
  • 150 млрд сўм - диний соҳада хизмат қилаётган вакилларни моддий рағбатлантириш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратилади.

 

Режалаштирилган маблағларни мақсадли ва манзилли етказилиши юзасидан масъул бўлган амалдорлар ва идоралар белгиланди.

 

 Олег Заманов.